"Манчестер Сити" Канселу бўйича таклиф олмади

Alisher
18 мар 2021, 10:38
"Манчестер Сити" ҳимоячи Жоау Канселунинг клубдан кетиши борасидаги миш-мишларни рад этди.

"Шаҳарликлар" португалиялик футболчи бўйича таклифлар олмади.

Манчестер клуби ҳар қанақа шартлар эвазига ҳам Канселуни сотмоқчи ҳам, ижарага бермоқчи ҳам эмас. Футболчи "шаҳарликлар" таркибида камида 2022 йилгача қолади.

Канселу жорий мавсум АПЛ доирасидаги 23та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 3та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Sky Germany