"Манчестер Сити" футболчисини Лондонга ижарага беради
23 янв 2024 21:15
Янгиликлар
"Манчестер Сити" футболчисини Лондонга ижарага беради
"Манчестер Сити" футболчиси Кэлвин Филлипс фаолиятини Лондонда давом эттиради.
"Вест Хэм" ҳамда "Манчестер Сити" 28 ёшли футболчининг ижараси борасида келишиб олишди.
"The Athletic" хабарига кўра, "Вест Хэм"да футболчини сотиб олиш имконияти бўлади. Шунингдек, Лондон клуби хавбекнинг маошини тўлиқлигича тўлайди.
Филлипс чоршанба куни янги клуби учун тиббий кўрикдан ўтади. Ушбу мавсумда Филлипс АПЛнинг 4 ўйинида 22 дақиқагина майдонда бўлди ҳолос.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Фикрлар