"Манчестер Сити" футболчиси: "Агар Артета "Арсенал"га кетишни истаса, биз уни тушунишимиз керак"

Alisher
17 дек 2019, 12:43
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Кевин Де Брюйне жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиоланинг ёрдамчиси Микель Артетанинг "Арсенал"га кетиши ҳақида гапирди.

- Агар Артетада бош мураббий бўлиш учун яхши имконият бўлса ва у бундай синов пайти келди деб ўйласа, клубимиз буни қабул қилиши керак.

Агар бу у хоҳлаётган нарса бўлса, биз уни тушунишимиз керак, - дейди Де Брюйне.

Эслатиб ўтамиз, Микель Артета футболчилик фаолияти давомида 2011-2016 йилларда "Арсенал" шарафини ҳимоя қилган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: A Bola

Сўнгги янгиликлар

Барча ›