"Манчестер Сити" "Динамо"нинг умидли ҳужумчисига қизиқиб қолди

17 янв 2020, 01:20
Марин "шаҳарликлар" сафига қўшилиши мумкин.

"Sky Sports" хабарига кўра, Загребнинг "Динамо" клуби ҳужумчиси Антонио Марин қишки трансфер мавсуми якунига қадар АПЛга йўл олиши мумкин. Гап шундаки, 18 ёшли хорватиялик футболчи U-19 жамоалари ўртасидаги учрашувда "Манчестер Сити" мутасаддиларининг назарига тушган. Марин инглиз клуби учун 5 миллион еврога тушиши мумкин. 

Футболчи жорий мавсум "Динамо"нинг асосий жамоасида таркибида олтита ўйин ўтказган, аммо самарали ҳаракатларни амалга оширолмаган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Sky Sports