

Эдерсон Чемпионлар Лигаси финал ўйини олдидан сўнгги машғулотда 11тадан 10та пенальтини муваффақиятли амалга оширди.
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола 2021 йилнинг февралида жамоада пенальтиларни амалга ошириш борасида муаммо борлигини тан олган эди. Испаниялик мутахассис Эдерсон пенальтичи бўлиши мумкинлигини айтганди.



