

29 ёшли футболчининг шартномасидаги товон пули 200 млн. евро, бироқ Гвардиоланинг фикрича, кўк-анорранглилар Бускетсни 56 млн. еврога қўйиб юбориши мумкин.
Гвардиола Бускетс билан 2008-2012 йилларда "Барселона"да бирга ишлаган. Ярим ҳимоячининг Каталония клуби билан шартномаси 2021 йилда якунига етади.
Жорий мавсум Бускетс ЛаЛиганинг 15та учрашувида майдонга тушиб, 1та гол урди ва 2та голли пас берди.



