"Манчестер Сити" АПЛнинг октябрдаги энг яхши футболчисига янги шартнома таклиф қилади

Tolibjon Qosimov
29 ноя 2017, 20:04
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячи Лерой Санега янги шартнома таклиф қилишга тайёр.

Бу ҳақда "The Sun" хабар берди. Манбанинг келтиришича, Сане ҳафтасига 80 минг фунт билан жамоанинг энг кам маош олувчи ўйинчиси ҳисобланади. "Шаҳарликлар" раҳбарияти унга мавсум стартидаги ажойиб ўйини учун шу тариқа миннатдорчилик билдирмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Лерой Сане октябрь ойида учта ўйинда 3та гол уриб, 3та голли пас берган ҳолда АПЛнинг ой ўйинчиси бўлган эди.

Ўхшаш янгиликлар

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: The Sun