

Маълумотларга кўра, "шаҳарликлар" шу ҳафтада лондонликларга таклиф юборишади. Трансфер ойнаси 31 агуст куни ёпилади.
Маълумотларга кўра, "Манчестер Сити" келишувга ярим ҳимоячи Рахим Стерлингни қўшишга тайёр. 22 ёшли инглиз 2015 йилнинг ёзида 62,5 млн. евро эвазига "Ливерпуль"дан харид қилинган эди.
Чили ОАВнинг маълумотларига кўра, Алексис Санчес келажаги борасидаги масалани ҳал қилиш учун миллий терма жамоадан уни қўйиб юборишни сўраган. 28 ёшли футболчи ва "Арсенал" ўртасидаги битим 2018 йилнинг ёзида якунига етади.



