"Манчестер Сити" "Ал Аҳли"нинг Маҳрез бўйича таклифини рад этди
18 июл 2023 14:39
Янгиликлар
"Манчестер Сити" "Ал Аҳли"нинг Маҳрез бўйича таклифини рад этди
"Манчестер Сити" "Ал Аҳли"нинг вингер Рияд Марез борасидаги таклифидан қониқмади.
Журналист Саймон Жонснинг ёзишича, "шаҳарликлар" Саудия Арабистони клубининг 32 ёшли жазоирлик футболчиси учун 21 миллион евролик таклифини рад этишди.
Қайд этилишича, британияликлар футболчи учун кўпроқ маош олишни кўзлашмоқда.
Аввалроқ "Ал Аҳли" Марезга йилига 46 миллион евро таклиф қилишга тайёр экани хабар қилинганди.
Жазоирлик футболчи 2022/23 йилги мавсум "Сити" сафида 47 та ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол урди ва 13 та голли узатмани амалга оширди. Шартнома 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали футболчининг нархини 20 млн еврога баҳоламоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар