

“Сити” 2019 йил бошлангандан бери 11 та ўйинда (барча мусобақаларда) 42 та гол уришнинг уддасидан чиқди. Бу борада клуб АПЛнинг барча жамоаларидан яхши натижа кўрсатмоқда. Унинг энг яқин таъқибчилари эса “Тоттенхэм” (10 та ўйин, 20 та гол) ва “Вулверхэмптон” (8 та ўйин, 17 та гол) бўлиб турибди.
АПЛ пешқадами “Ливерпуль” эса январ ойида 7 та ўйин ўтказиб, 12 та гол урди, холос.



