"Манчестер Сити" 18 ёшли хавбек билан шартнома имзолашга яқин

Alisher
22 июн 2020, 14:57
"Шаҳарликлар" ёш ўйинчини ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Софиянинг "Славия" жамоаси ярим ҳимоячиси Филипп Корстев фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.

Хабарларга кўра, "Манчестер Сити" Болгариянинг энг яхши ёш футболчиларидан бири бўлмиш 18 ёшли ўйинчи билан шартнома имзолашга яқин.

Корстев жорий мавсум Болгария биринчи лигаси доирасидаги 7та ўйинда майдонга тушиб, 1та ассист қайд этган. Transfermarkt хавбекни 150 минг еврога баҳолаган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Daily Mail