

2023 йилги U-20 жаҳон чемпионати Аргентинада ўтказилади. Бу ҳақда журналист Гастон Эдул ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали маълум қилди.
Қайд этилишича, Жанубий Америка терма жамоаси мезбонлиги шанба ва якшанба оралиғида ФИФА томонидан тасдиқланади.
Шунингдек, кичик мундиал 20 май санасида бошланиши ҳамда учрашувлар 5 та стадионда ўтказилиши қўшимча қилинган.
Эслатиб ўтамиз, Аргентина терма жамоаси мазкур турнирнинг саралаш босқичидан ўта олмаган. Амалдаги мезбон Индонезия эса мусобақани ўтказиш ҳуқуқидан маҳрум қилинди.



