

Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис Энрике Жаҳон чемпионати учун 55 нафар футболчидан иборат рўйхатни шакллантирди.
"Marca" нашри хабарига кўра, ушбу рўйхатда узоқ вақтдан бери термада ўйнамаган Жерар Пике ва Серхио Рамос бор. Улар бошқа марказий ҳимоячилар – Эмерик Ляпорт ("Манчестер Сити"), Пау Торрес ("Вильярреал"), Иньиго Мартинес ("Атлетик"), Диего Льоренте ("Реал Сосьедад") ва Уго Гильямон ("Валенсия") билан рақобатлашади.
Эслатиб ўтамиз, Пике ва Рамос биргаликда 2010 йилда Жаҳон чемпиони ва 2012 йилда Европа чемпиони бўлишган. Шунингдек, Рамос Евро-2008да ҳам ғолиб чиққан.



