Манба: "Манчестер Юнайтед" Саулнинг агенти билан учрашув ўтказади

Alisher
2 авг 2021, 11:47
"Атлетико" ярим ҳимоячиси Сауль Ньигес ёзда клубини ўзгартириши мумкин.

Журналист Николо Скиранинг маълумотига кўра, ушбу ҳафтада футболчининг агенти ва "Манчестер Юнайтед" вакиллари ўртасида учрашув режалаштирилган.

Ўз навбатида, МЮ Саулнинг номзодини "Пари Сен-Жермен" қизиқаётган Поль Погбанинг ўрнига кўриб чиқмоқда.

26 ёшли Сауль ўтган мавсум барча мусобақаларда 41та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 1та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira