"Ман Сити" Торрес билан келишувга эришди

27 июл 2020, 21:30
"Валенсия" ярим ҳимоячиси Ферран Торрес фаолиятини "Манчестер Сити"да давом эттиради.

Инглиз клуби 20 ёшли футболчи билан 5 йиллик шартнома бўйича келишувга эришди. Унинг трансфери қиймати 27-36 млн фунт атрофида бўлиши кутилмоқда.

Goal хабарига кўра, "шаҳарликлар" раҳбарияти Торрес орқали "Бавария"га ўтиб кетган Лерой Саненинг ўрнини тўлдирмоқчи.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Goal