“Ман Сити” Кулибали ва Пау Торресни ўз сафига қўшиб олишни истамоқда
03 авг 2020 23:53
Янгиликлар
“Ман Сити” Кулибали ва Пау Торресни ўз сафига қўшиб олишни истамоқда
“Манчестер Сити” раҳбарияти жамоа ҳимоя чизиғини кучайтириш ниятида.
ESPN нашрининг ишончли манбаларига таяниб хабар беришича, “шаҳарликлар” “Борнмут” билан Натан Акенинг трансфери бўйича келишувга эришган бўлишларига қарамай, “Наполи” ҳимоячиси Калиду Кулибали ва “Вильярреал” аъзоси Пау Торресга ҳам жиддий қизиқишмоқда.
Рестартдан кейин ўтказилган АПЛ баҳсларида Николас Отаменди ва Жон Стоунз рақобатда 19 ёшли Эрик Гарсияга ютқазиб қўйишди. Шу боис уларнинг “Сити”даги келажаги сўроқ остида турибди.
Илгарироқ “Сити” Аке учун 39 миллион фунт тўлаши ҳақида хабар берилганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар