"Ман Сити" ҳимоячиси Эрик Гарсия "Барселона"га ўтишга яқин

Sherzod Nurmatov
21 сен 2020, 19:48
"Барселона" ўз тарбияланувчиси учун "Сити"га 18 миллион евро тўлайди.

Клублар 19 ёшли футболчининг трансфери бўйича ўзаро келишувга эришдилар, "Барса" у учун "шаҳарликлар"га 18 миллион евро тўлайдиган бўлди, деб хабар берди Diario Sport.

Гарсия  Жерар Пике, Клеман Лангле ва Рональд Араухо билан биргаликда Роналд Куман жорий мавсумда фойдаланадиган тўртта марказий ҳимоячидан бирига айланади.

"Ман Сити" янги ҳимоячини харид қилишга муваффақ бўлса, ушбу келишув расман эълон қилинади.

Гарсия – "Барселона" академияси тарбияланувчиси. У 2017 йилда "Сити"га ўтган ва 2019/20 йилги мавсумда Премьер-лигада дебют қилган. 

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Diario Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›