

Манчестер клуби аллақачон 25 ёшли уругвайлик футболчини трансфер қилиш бўйича "Атлетико"га расмий таклиф билан чиққан. "Ман Сити" 89 миллион евро ва бонус сифатида 5 миллион таклиф қилди.
"Атлетико" 120 миллон евролик товон пулини фаоллаштирмасдан туриб, футболчини қўйиб юбормоқчи эмас.
Футболчи Мадридда ўзини қулай ҳис этади, бироқ у "Сити"дан жуда фойдали таклиф олди. "Матрасчилар" устози Диего Симеоне футболчини қолишга кўндиришга интилади.
Маълумот учун, Хименес 7 мавсумни "Атлетико"да ўтказди.
Эслатиб ўтамиз, бир йил олдин "Манчестер Сити" 70 миллион евролик товон пулини тўлаб, "Атлетико"дан ярим ҳимоячи Родрини сотиб олган эди.



