

Маълумотларга кўра, "Арсенал" 21 ёшли бразилиялик футболчини ижарага олмоқчи. Лондон клуби "Барселона"га расмий таклиф юборишди.
Олдинроқ, "Барселона" Малком трансфери борасида "Тоттенхэм" билан музокара ўтказаётгани, аммо "шпорлар" ярим ҳимоячи учун 44 млн. евро тўлашдан бош тортгани эълон қилинганди. Малкомга Хитойнинг "Гуанжоу Эвергранд" клуби ҳам қизиқмоқда. Хитойликлар футболчи учун 50 млн. евро тўлашга тайёр.
Малком жорий мавсум ЛаЛиганинг 6та учрашувида майдонга тушди.



