

"Барселона" — "Реал Мадрид" 1:2
Голлар: 41, 87 - Килиан Мбаппе, 61 - Рафинья
“Барселона”: 1. Жоан Гарсия, 2. Жоау Канселу, 5. Пау Кубарси, 18. Жерард Мартин, 16. Родри, 8. Педри, 10. Ламин Ямаль, 12. Хави Эспарт (3. Алекс Бальде, 30’), 7. Фермин Лопес (21. Френки де Йонг, 74’), 17. Энтони Гордон (14. Карим Адейеми, 86’), 11. Рафинья (9. Габриэл Жезус, 85’).
Захира: 13. Войцех Щенсни, 25. Доминик Ливакович, 41. Алекс Кампос, 4. Брайан Фариньяс, 6. Гави, 22. Марк Берналь, 29. Ҳамза Абдулкарим, 32. Ориан Горен.
“Реал Мадрид”: 13. Андрей Лунин, 16. Ибраима Конате, 17. Марк Кукурелья, 14. Орельен Чуамени, 4. Дин Хёйсен, 8. Федерико Вальверде (24. Дензел Думфрис, 62’), 5. Жуд Беллингем, 25. Ян Диоманде (19. Карлос Эспи, 90+4’), 15. Арда Гюлер (12. Трент Александер-Арнольд, 90+4’), 20. Бернарду Силва (6. Эдуарду Камавинга, 80’), 10. Килиан Мбаппе.
Захира: 26. Серхио Местре, 3. Эдер Милитао, 18. Альваро Каррерас, 22. Антонио Рюдигер, 27. Тьяго Питарч, 9. Эндрик, 21. Браим Диас, 40. Илья Волошин.
Огоҳлантиришлар: 46 - Орельен Чуамени, 84 - Энтони Гордон, 90+2 - Марк Кукурелья, 90+4 - Килиан Мбаппе, 90+6 - Алекс Бальде, 90+6 - Карим Адейеми
90+8. Ўйин якунланди!
90+7. Икки жамоа вакиллари баҳслашиб кетишди.
90+4. Родри жароҳатланди чоғи, оёғи ушлаб ўтирибди.
90. Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.
90. Бўлди, гол инобатга олинди, ҳаммаси жойида.
89. Ие, стоп, ҳолат ВАРда кўриляпти.
88. Даҳшатли якун кутмоқда бизни!

87. ГОЛ! Мбаппедан дубль! Камавинга рақибдан тўпни ажойиб тарзда олиб қўйиб, узатди, Килиан эса бўш қолган дарвозани ишғол этди!
83. Яна Ямалдан зарба, тўп Кукурельяга тегиб, майдонни тарк этди.
81. Ламин қулай вазиятдан тўпни дарвозага тепди. тўп эса Хёйсеннинг юзига тегди…
78. Ямалнинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди…
74. Ямалнинг заргарона узатмасига Рафинья биринчи бўлиб етиб келолмади.
71. Ардадан навбатдаги зарба, буниси ерлатиб, тўпни Гарсия ушлаб олди.
66. Мартиннинг бош билан берган зарбасини Лунин қайтарди! Супер сейв!
65. Рафиньянинг зарбасидан сўнг тўп рекошетга учраб, майдонни тарк этди.
63. Гюлернинг зарбасини Гарсия қайтариб юборди!
62. Энди буёғига ўйин ҳарорати янада ошади!

61. ГОЛ! Рафинья ҳисобни тенглаштирди! Педрининг узатмасидан сўнг Рафинья дарвозани ишғол қилди!
58. Ян майдондан оқсоқланиб чиқиб кетмоқда, катта эҳтимол ўйинни давом эттиради.
57. Диоманде майдонга ётиб олди, жароҳат олган бўлиши мумкин.
55. Қарши ҳужум навбати майдон эгаларида бўлди, аммо Рафинья якуний зарбани беришда кечикди.
54. Яна қарши ҳужумга ўтди “Реал”, Жуднинг узатмасидан сўнг тўпга биринчи “Барса” ҳимоячиси келди.
50. Жуд ва Мбаппе қарши ҳужумга ўтиб кетди, иккига бир вазиятда Беллингем шеригига тўпни узатишга кеч қолди…
49. Ламин ўнгдан ёриб кириб, тўпни марказга узатди, бироқ мадридлик ҳимоячилар яхши ҳаракат қилишди.
46. Бўлимнинг дастлабки дақиқасиданоқ кураш билан бошланди. Чуамени Кубарсига нисбатан қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди.
46. Иккинчи бўлим бошланди.
Биринчи бўлимдан кейинги статистика:
xG: 0,65 - 0,92
Тўп назорати: 59% - 41%
Дарвоза томон зарбалар: 9 - 6
Аниқ зарбалар: 4 - 2
Бурчак зарбалар: 1 - 3
Узатмалар аниқлиги: 89% - 88%
Сейвлар: 1 - 4
45+2. Дастлабки бўлим якунланди.
45+2. Диоманде ҳам зўр вазиятга чиқиб борди, зарба берди, аммо бироз ноаниқ…
45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.
44. Гордоннинг узатмасидан сўнг Ямаль бирга-бир қолди, зўр вазиятдан туриб ўта ноаниқ зарба бермоқда…
42. Ниҳоят, гол кўрдик ўйинда! Энди “Барса”дан реакция кутамиз.

41. ГОЛ! Мбаппе ҳисобни очди! Диоманденинг узатмасидан сўнг Мартин тўпни қайтармоқчи бўлди, аммо тўп Килианга тегиб, дарвоза тўридан жой олди!
40. Охирги дақиқаларда каталонияликлар ўйин тизгинини қўлига олди.
34. Гордон жуда қулай вазиятдан зарба берди, Лунин тўпни қайтарди!
33. Гюлернинг узатмасидан Мбаппе акробатик услубда зарба берди, аммо тўп осмон-у-фалакка кетди.
33. Рафиньядан навбатдаги зарба, бунисини ерлатиб берди ва бироз ноаниқ бўлди.
30. Бальде Эспарт ўрнига ўйинга қўшилди. Энди Канселу ўнгга ўтди, чапдан эса Алекс.

29. Ие, энди Эспарт майдонга ўтириб олди. У аниқ алмаштирилади.
26. Вальверде жароҳат олган бўлиши мумкин, Думфрис машғулотларни бошлаб юборди.
26. Гюлердан навбатдаги зарба, бу сафар тўп рекошетга учраб, майдонни тарк этди.
24. Рафинья қулай вазиятга чиқиб туриб зарба берди, бирозгина ноаниқ бўлди…
23. Ферминнинг зарбаси рекошетга учраб, тўп Лунинга бориб тушди.
22. Рафиньянинг зарбаси ноаниқ кетди.
20. Темп ҳозирча ўта юқори эмас, ҳужумлар ҳам хавфли бўлмапти.
18. Арданинг узоқдан йўллаган зарбасини Гарсия қайтариб юборди…
15. Гордондан навбатдаги зарба, бунда ҳам тўпни Лунин ушлаб олди.
10. Эспарт майдон марказида йиқитилди, мадридликлар эса бунга эътироз билдиришди. Бош ҳакам ва Моуриньонинг суҳбати бўлиб ўтди.
7. Гордоннинг чап томондан йўллаган зарбасидан сўнг Лунин тўпни ушлаб олди.
5. Гюлер қулай вазиятга чиқиб бориб, зарба берди, бироқ ноаниқ бўлди.
3. Хёйсен тўпни узатишда хато қилганди, бироқ Ямаль ҳам яхши ҳаракат қила олмади бу вазиятда.
2. Илк дақиқалардан тўп назорати мезбонларда.
1. Эль-Класико бошланди!
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. Стадионда эса “Барселона” мадҳияси. Мухлислардан ажойиб перформанс!
Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни Испания Ла Лигасининг 10-туридан ўрин олган марказий баҳс – "Барселона" — "Реал Мадрид" учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф этамиз!



