

Каталония клуби 31 октябрь куни Испания Кубоги доирасида "Леонеса" меҳмони бўлади. Жорий мавсум жуда кам ўйин амалиётига эга бўлаётган Малком ушбу баҳсни асосий таркибда бошлайди. Вальверде Кубок ўйини орқали футболчининг имкониятларига яна бир бор баҳо бермоқчи.
Эслатиб ўтамиз, "Леонеса" ва "Барселона" ўртасидаги баҳс 1 ноябрга ўтар кечаси Тошкент вақти билан 01:30да бошланади.


