UZ

Сўнгги янгиликлар

15:37Отабек Шукуров ва "Кайсериспор" учаётган самолётига чақмоқ урилди  3 15:15"Барселона" ёзда Роберт Левандовски билан хайрлашадими?  1 14:44"Реал"нинг 2025 йилнинг ёзидаги бош мақсади маълум  9 14:18"Реал"га клуб базасида Ла Лига чемпионлик кубогини топширишди. Жамоа бугун 36-титулини нишонлайди  7 13:40ПРЕВЬЮ. "Нефтчи" - "Андижон" жамоаларининг ўзаро юбилей 50-ўйинида кимнинг қўли баланд келади?  11 13:20"Бавария"нинг янги бош мураббийи ким бўлиши деярли аниқ. Жамоа олдин у билан ЕЧЛни ютган  4 12:53Анчелотти ЕЧЛ финали олдидан Лунин ва Куртуага мурожаат қилди  10 12:26"Пахтакор-79" жамоаси Биринчи лигадан четлаштирилди, клуб ўйинчилари лиганинг исталган бошқа жамоасига ўтишлари мумкин  2 12:01"Милан" 50 млн евролик трансферни амалга оширмоқчи  1 11:38Мбаппедан сўнг уч карра ЕЧЛ соҳиби ҳам ПСЖдан кетишини эълон қилди  4 11:15Мбаппе "Реал" деб Саудия Арабистонидаги 200 млн евро ва АПЛ клублари билан музокаралар ўтказишдан бош тортган  5 10:36«Ал Ҳилол» 60 миллионлик трансферга тайёргарлик кўрмоқда  0 10:10ПСЖнинг яна бир футболчиси беш йиллик фаолиятидан сўнг жамоани тарк этишини маълум қилди  1 09:44Тен Хаг «Манчестер Юнайтед» мухлислари ҳақида кескин фикр билдирди  24 09:18Про лигада мавсумдаги илк истеъфо содир бўлди  4

"Мальдив оролларида маҳаллий футболчиларга 1000 АҚШ долларгача маош беришади". Мальдивда ўйнаган ўзбекистонлик дарвозабон билан суҳбат Янгиликлар

"Мальдив оролларида маҳаллий футболчиларга 1000 АҚШ долларгача маош беришади". Мальдивда ўйнаган ўзбекистонлик дарвозабон билан суҳбат

Эртага Ўзбекистон терма жамоаси Осиё кубоги-2023 саралаши доирасида Мальдив ороллари терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Биз Мальдив оролларининг “Супер Юнайтед Спортс“ ва "Мазия" клубларида фаолият олиб борган ўзбекистонлик дарвозабон Мирзоҳид Маматхонов билан суҳбатлашдик. 



- Мальдив чемпионатида қанча клуб қатнашади?
- Мальдив чемпионатида 8та жамоа иштирок этади. Мавсум декабрь ойида старт олади ва тахминан июль ойигача давом этади.

- Мальдив деганда ҳамма кичкина оролчаларни тушунади. Футбол клублари ҳам шунақа оролчаларда жойлашганми? Агар шунақа бўса, бошқа оролчага нимада бориларди?

- Тўғри Мальдив кичкина оролчалардан ташкил топган. Аммо футбол клубларининг барчаси пойтахт Мале шаҳрида жойлашган. Фақат кубок баҳслари бошқа оролчаларда ўтказиларди. Бир оролдан иккинчисига кемачаларда борардик. Режа бўйича яқин йилларда тур ўйинлари ҳам оролчаларда ўтказилиши кутилмоқда.




- Стадионлар ҳолати ва шароитлари қандай?

- Мале шаҳрида 5та стадион бор улардан 3таси сунъий ва 2таси табиий майдон. Машғулотлар сунъий майдонларда ўтказилади, ўйинлар эса табиий майдонларда.

- Мальдивдаги энг катта сиғимга эга стадионга қанча томошабин сиғади?

- Энг катта стадионга 12 мингга яқин томошабин сиғади. Чемпионат ўйинларнинг барчаси шу стадионда ўтказилади.

- Клублар хусусийми? Мамлакатда футбол қандай молиялаштирилади?

- Барча клубларнинг 60 фоизи бюджетини футбол федерация молиялаштиради, қолган 40 фоизини эса ҳомийлар қоплайди.




- Клубларда кўпроқ қайси мамлакатдан легионерлар бор эди?

- Мен ўйнаган пайтда асосан испаниялик легионерлар кўпроқ эди.

- Мальдив ороллари терма жамоаси ўйинини томоша қилганмисиз, таассуротлар қандай бўлган?

- Ҳа битта ўйинни стадионнинг ўзида кузатдим. Ажойиб муҳит ва қизиқарли ўйин бўлганди. Стадионда бўш жой қолмаганди.

- Мальдив оролларида ўйнидиган футболчилар футболдан ташқари қайси касб билан шуғулланишади?

- У ердаги 90 фоиз футболчиларнинг бошқа касби бор. Аниқ битта касб эмас, турли касбларда ишлашади.




- Мальдив оролларида футболчиларга ўртача қанча ойлик тўланади?

- Маҳаллий футболчиларга 300дан 1000 АҚШ долларигача маош беришади. Легионерларга эса 1000-3000 АҚШ доллари атрофида ойлик тўланади. 300 АҚШ доллари бир киши учун етарли. Аммо оилали инсон учун етмайди. Мальдивда барча нарса импорт қилинади, чунки ўзи деярли ҳеч нарса етиштирмайди. Фақат денгиз маҳсулотлари бор холос.

- Мальдивлик футболчилар нимаси билан мақтана олади?

- Италиялик таниқли футболчи Франческо Морейро айни пайтда Мальдив терма жамоаси бош мураббийи ҳисобланади. Улар асосан у билан мақтанишади.




Нарзулла суҳбатлашди

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика