Умарали Раҳмоналиев: "Рақибнинг провокацияларига тайёр эдик"

Абдулвосит Бектемиров
27 апр 2024
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ва "Рубин" клуби аъзоси Умарали Раҳмоналиев кечаги учрашувдан сўнг сайтимизга кичик интервью берди

- Бугун чиройли ғалаба эришдик. Бугунги учрашув ҳақидаги фикрларингиз?

- Бутун ўзбек халқини ғалаба билан табриклайман. Биз учун дуода бўлиб турганларга раҳмат. Учрашув жуда оғир кечди. Ашшадий рақибимизга қарши яхши тайёргарлик кўрган эдик. Режамиз иш берди ва чиройли ғалабага эришдик.

- Бугунги учрашув провокация ва жанлалларга бой бўлди. Эмоцияларга берилиб уларга жавоб қайтармаслик қанчалик қийин бўлди?

- Ўйиндан олдин бундай бўлишини билар эдик. Араб жамоалари бундай ўйин намойиш этиши янгилик эмас. Биз бунга тайёр эдик.

- Кейинги рақибимиз Индонезия ҳақида нималар дея оласиз?

- Индонезия терма жамоаси жуда яхши ўйин намойиш этмоқда. Улар кучли Жанубий Кореяни мусобақадан чиқариб юборишди. Ярим финалда оддий жамоалар бўлмайди. Рақибни яхши ўрганиб чиқишимиз керак.





Абдулвосит БектемировМуаллиф
Манба: championat.asia