Қирғизистон чемпионатини ёндираётган ўзбекистонлик футболчи билан интервью

Iskandarov Abdulaziz
21 сен 2026, 15:45
Ўзбекистонлик дарвозабон Шерзодбек Абдураимов ёзда Қирғизистоннинг "Токтогул" клуби билан шартнома тузганди.

У келганида клуб 15-ўринда эди. Абдураимов 7 та учрашувда майдонга тушди ва уларнинг ҳеч бирида "Токтогул" мағлуб бўлгани йўқ. Иккита баҳсда Шерзодбек гол ўтказмади ва ўша ўйинларнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Маълумот учун
Шерзодбек Абдураимов
Амплуаси
: Дарвозабон
Туғилган санаси: 09.05.1995
Туғилган жойи: Фарғона вилояти
Бўйи: 185 см
Ўйнаган клублари: "Машъал", "Шўртан", "Нефтчи" (учаласи Ўзбекистон), "Каганат", "Алай", "Нефтчи Қўчқор Ота", "Токтогул" (барчаси Қирғизистон).

Screenshot_20260731-134703.jpg



Биз Шерзодбек Абдураимов билан боғланиб бир қатор саволларга жавоб олдик.

- Адашмасам футболга "Машъал" академияси орқали кириб келгансиз...
- Ҳа, футболга илк қадамларни "Машъал" академиясида қўйганман. Мураббий Дилшод Андаев қўл остида Элдор Шомуродов ва Отабек Шукуров билан бир гуруҳда футбол ўйнардик.

- "Шўртан"даги фаолиятизни қандай ёдга оласиз?
- "Шўртан" клубида футбол ўйнаш учун барча шароитлар яратилган. Бу клубда ўйнаганимда Шамиль Ярулин ва Нурали Султонов менга катта ёрдам беришган. Менга ишонч билдиришгани учун раҳмат айтаман.

- 2021-2022 йилларда Қирғизистонда ўйнагансиз. Ўша йиллар билан ҳозирги пайтни таққосласак қайси жиҳатларда ўсиш бўлди?
- У вақт билан ҳозирги даврнинг фарқи ер билан осмонча. Сабаби сўнгги икки йилда стадионлардаги шароитлар яхшиланди, Қирғизистонда спорт хусусан футболга катта эътибор қаратилмоқда. Қирғизистон чемпионати савияси ўсиб бормоқда. Оддий мисол 2021 йилда ўйинлар асосан кун ботгунча бўларди, ҳозир эса прожекторлар муаммоси деярли ҳеч қайси стадионда йўқ. Кечки вақтда салқинда футбол ўйнаяпмиз.

DSC01096.JPG



- Болаликда қайси дарвозабонларга ҳавас қилгансиз?
- Жаҳон футболида Икер Касильяснинг ўйинлари ёқарди. Ўзимиздан эса "Машъал"да кўп йиллар давомида ўйнаган Санжар Қувватовга ҳавас қиламан.

- "Токтогул"да машҳур Cоломон Кверквелия билан бирга ўйнаяпсиз. У қандай футболчи ва инсон экан?
- Соломон жамоамиз сардори. Россия чемпионати афсоналаридан бири ҳисобланди. Россияда чемпион бўлган ва кубокни қўлга киритган. Тажрибали футболчи, ажойиб ва жуда ҳазилкаш инсон. Жамоадаги футболчиларадан ўз ёрдамини аямайди.

- "Токтогул" бош мураббийи ҳақида нима дея оласиз?

- Бош мураббий Мирлан Эшенов ажойиб мураббий, рухшунос. Футбол учун жонини бера оладиган инсон. Ҳеч ким ишонмаган вақтда мени ўз жамоасига қўрқмасдан чақириб имкон бергани учун котта раҳмат айтаман.

- Қирғизистондаги деярли барча клубларда ўзбекистонлик футболчилар бор. Лекин "Токтогул"да сиздан бошқа ҳамюртимиз йўқ. Зерикиб қолмайсизми?
- Жамоада коллектив жуда ажойиб. Соломон, Папуна Пониава, Леван Элошвили ва Мирбек Аҳматалиев. Булар билан зерикишга вақт ҳам бўлмайди.

Screenshot_20260830-013127.jpg



- Қирғизистондаги қайси ўзбек футболчилар билан яқин алоқадасиз? Улар билан йиғилиб, кўришиб турасизларми?

- Албатта, Жамшид Қобулов, Муҳаммадали Турсунов, Сарвар Мирзаев ва Мирзоҳид Маматхонов билан тез-тез кўришиб турамиз.

- Қирғизистонда бўш вақтда қаерларга борасиз?
- Қирғизистоннинг эртакнамо жойлари жуда кўп. Асосан табиат ва манзарали жойларга бораман. Масалан, "Ала Арча" миллий боғи.

- Бу йилги Суперлига ва Пролигани кузатишга вақт бўляптими? Қайси жамоалар сизда яхши таассурот қолдирмоқда?
- Албатта кузатиб бораман, кўпроқ "Шўртан"нинг ўйинларини кўраман. Ғузор клуби тезроқ Суперлигага қайтишини хоҳлайман. Суперлигада эса "Навбаҳор", "Нефтчи" ва "Пахтакор" иштирокидаги ўйинларни кузатиб бораман. Кўп ўйинларни кўриб очиғи маза қиламан.

photo_2026-09-18_13-23-51.jpg

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›