Малайзия кубоги. Лутфулла Тўраев жамоаси ярим финалга чиқди
22 апр 2017 10:10
Янгиликлар
Малайзия кубоги. Лутфулла Тўраев жамоаси ярим финалга чиқди
Кеча Малайзия кубоги чорак финали доирасидаги бир қатор ўйинлар бўлиб ўтди.
Ҳамюртимиз Лутфулла Тўраев тўп тепётган “Теренггану” клуби чорак финал жавоб баҳсида "Саравак" билан беллашди. 1 апрель куни "Теренггану" майдонида ўтган учрашувда 1:1 ҳисоби қайд этилганди. Кечаги жавоб баҳсида эса 0:0 ҳисоби қайд этилди. Мусобақа регламентига кўра сафарда урилган гол қоидаси амал қилмайди. Шу боис иккала учрашувда дуранг кузатилгач ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди. Унда "Терренггану" омадли чиқиб ярим финалга йўл олди.
Малайзия кубоги
"Саравак" - "Теренггану" 0:0
Фикрлар