UZ

Сўнгги янгиликлар

01:18"Бавария" Тухелнинг ўрнини эгаллаши кутилаётган номзод билан музокараларни бошлаб юборди  0 00:52Икер Касильяс ЕЧЛ финалида "Реал" дарвозасида ким туриши кераклигини айтди  1 00:30Чемпионларни сақлаб қолиш: "Байер" ёзда кимларни йўқотиши мумкин? (мутолаа учун)  0 00:11"Реал" Мбаппе трансферини Чемпионлар лигаси финалидан сўнг эълон қилади!  6 23:30Ривалдо ЕЧЛ финали ҳақида: "Боруссия Д" ғалаба қозонади"  15 23:22Расман: Килиан Мбаппе июнь ойида ПСЖни тарк этишини эълон қилди  11 23:09Бразилия термаси Америка кубоги учун қайдномасини эълон қилди. Рўйхатда Каземиро йўқ  7 22:42Хуммельс ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди. Матс Винисиусни ортда қолдирди  5 22:20Про лигада 7-тур ортда қолди. Турнир жадвали қандай кўринишда?  1 22:03Футзал бўйича Олий лига. "Oil Star" "Навбаҳор"ни мағлубиятга учратиб, кумуш медалларга эга чиқди!  1 21:30ОФК Куала-Лумпур шаҳрида терма жамоалар мураббийлари учун конференция ўтказди. Катанец бу конференцияда кўриниш бермади  11 21:00Про лига. "Бухоро" йирик ҳисобда "Олимпик-MobiUz"ни мағлубиятга учратди  32 20:51Гнабри жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  2 20:35Ўша машҳур дўппи аукционда 50 миллион сўмга сотилди!  13 20:10"Арсенал" чемпионлик парадини режалаштирмоқда  10

Максим Шацких: "Пахтакор"ни шу йўл билан йўқ қилмоқчи бўлишса, қўлларидан ҳеч нарса келмайди" Янгиликлар

Максим Шацких: "Пахтакор"ни шу йўл билан йўқ қилмоқчи бўлишса, қўлларидан ҳеч нарса келмайди"

Coca Cola Суперлигасининг 16-туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Олимпик" (1:1) беллашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Максим Шацких фикрларини билдирди.




- Ўйин ҳақида

- Икки хил тайм гувоҳига айландик. Афсуски, биринчи таймда умуман ўзимизга ўхшамадик. Иккинчи таймда эса майдонда умуман бошқа футболчиларни кўрдик. Гол уришимиз керак эди. Рақиб ҳам жуда кўп вазиятлар яратди. 

Биз рақиб хатосидан кейин гол урдик, улар бизнинг хатомиздан сўнг уришди. 

Очиғи, яна ҳакамлик ҳақида гапиришни хоҳламайман. Ҳозир вазиятларни такроран кўриб чиқдик. "Пахтакор"ни шу йўл билан йўқ қилмоқчи бўлишса, қўлларидан ҳеч нарса келмайди. Биз аксинча, кучлироқ бўламиз. VAR ҳақидаги таассуротларим салбий, гўё хонада ўтирадиганлар учун у ўйинчоқ. Улар бошқа нарсани кўришадими, тушунмайман. Тўп ён чизиқдан чиқиб кетса ҳам, нимадирларни кўришади, ҳар гал тўп майдонни тарк этса, ниманидир кўришади. Ахир, шу ҳолатда қандай қилиб ўйинда шиддат бўлиши мумкин? Ҳакамнинг майдонда борлиги сезилмаслиги керак. Икки жамоага халақит қилмаслик лозим. Худди Playstation олиб келиб, тепада ўйнаб ўтиришгандай туюлади. Тўп майдондан чиқиб кетганда, улар ниманидир муҳокама қилишади, ниманидир гаплашишади, шу орқали ўйин ритми йўқолиб қолади. 

Жиззахда кулгили тарзда пенальти белгилашди.  Инсон тўпни қўли билан тўсяпти, кейин у дарвозабонга юмалаб боряпти. Тўп дарвозабонга шундай учиб бориши учун тананинг қайси қисмига тегиши керак? Қани, кўриб чиқишсин-чи, кўрамиз. 

- Мавсум аввалидаги марказий ҳимоячилар йўқ, ҳозир бошқа футболчилар ўйнашяпти.  Уларнинг эскилардан қандай фарқи бор?

- Бунинг учун ҳали вақт керак. Улар бир-бирини тушунишлари учун кўпроқ ўйнашлари лозим. Ҳар бир машғулот ва ҳар бир ўйиндан келиб чиқиб ривожланиб борамиз. Умуман олганда, жамоамизнинг иккинчи таймдаги ўйинидан қониқдим. 

- Иккинчи таймда йигитлар яхши ўйнашди, деяпсиз. Танаффусда нималарни уқтирдингиз?

- Шунчаки тактик ўзгаришлар қилдик, айрим жиҳатларни баландроқ овозда тушунтиришимга тўғри келди. Чунки биринчи таймда ўз жамоамни танимадим. 

Иккинчи таймда 3-4 та гол уришимиз мумкин эди. Бугун насиб қилмади. Демак, бошқа ўйинда урамиз. Ҳечқиси йўқ, ривожланишда ва ишлашда давом этамиз.

- Шерзод Аъзамовга нима бўлди? Тахминий хулосалар борми?

- Ҳозирча билмаймиз. Уни эски жароҳати қийнаяпти. Эртанги тиббий текширувлардан сўнг ҳаммаси ойдинлашади. 

- Ҳакамлар бўлар-бўлмасга ҳуштак чалиб, футболчилар ўйинига салбий таъсир кўрсатишди. Бу ҳақда нима дея оласиз?

- Ҳакам икки жамоа футбол ўйнашига халақит қилмаслиги лозим. Ҳакам майдонда асосий шахс бўлиб қоляпти. Афсуски, йиллар ўтиб боряпти, лекин ҳеч нима ўзгармаяпти. Билмайман, улар қандай футбол кўришади? Уларга нималар ўргатилади? Ўйлайманки, улар ҳам ЕЧЛ, Евро ва ЖЧни кўришади. Шунчаки ҳамкасблари қандай бошқаришяпти, бир томоша қилишсин. Уларга бошқача ҳакамлик қилишни ўргатишадими, билмайман. 

Қўшимчасига VAR бор бўлса, нима ўзгаради-ю, йўқ бўлса, нима бўлади? Эътибор беринг, иккинчи даврада 4 та ўйин ўтказдик. VAR неча марта вазиятларни кўрди ва қанчасида бизнинг фойдамизга қарор чиқарди? Менга улар келтирган далилларни эшитиш қизиқ. Пенальти нега белгиланмагани бўйича хулосаларини тинглашни хоҳлардим.

- "Пахтакор"нинг чемпионлик йўлидаги имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Ҳамма жамоада бир хил имконият бор. Ҳаммаси олдинда, ўйинлар кўп. Ҳар бир баҳсда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Бошқа йўл йўқ. Бизга халақит қилишга қанчалик ҳаракат қилишмасин, қўлларидан ҳеч нима келмайди.

Рейтинг: -20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика