UZ

Сўнгги янгиликлар

22:52Ўртоқлик ўйини. "Динамо" Қирғизистон клубини яна бир марта мағлуб этди  3 22:20Интервью. Шавкат Саидов: "Яна янгиликларимиз бор"  1 21:50Mirabror Usmanov Cup-2024. Ўзбекистон футзал термаси Тожикистонни мағлубиятга учратди  0 21:26Расман: Сергей Лушчан "Навбаҳор" клуби бош мураббийи сифатида таништирилди  17 21:03Ўртоқлик учрашуви. ОКМК Беларусь клубига имкониятни бой берди  1 20:35Эшитдик-да! "Навбаҳор"нинг асосий футболчиси легионерга айланиши мумкин  28 20:16Париж-2024. Ҳар бир терма жамоадаги катта ёшли футболчилар  8 19:49Ван Дейк NBA афсонаси Леброн Жеймс билан суратга тушди  4 19:21"Комо" Бонавентурани сотиб олмоқчи  1 18:53Mirabror Usmanov Cup-2024. Қирғиз Республикаси илк учрашувда Гватемаладан устун келди  2 18:32Сергей Лушчан "Навбаҳор" билан шартнома имзолади   24 18:19"Монако" клуб 100 йиллигига аталган сафар либосини тақдим этди  2 17:53"Мбаппе эффекти": Ҳоланд "Реал"га эмас, "Барселона"га ўтмоқчи  20 17:28"Милан" "Монако" ярим ҳимоячиси бўйича таклиф билан чиқди  0 17:00ПСЖ Угарте учун 70 млн евро хоҳламоқда  0

Максим Шацких: "Бизнинг асосий муаммомиз — ҳар бир учрашувда гол ўтказиб юбораётганимиз" Янгиликлар

Максим Шацких: "Бизнинг асосий муаммомиз — ҳар бир учрашувда гол ўтказиб юбораётганимиз"

Coca Cola Суперлигаси 20-туридан ўрин олган "Пахтакор" – ОКМК учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Максим Шацких матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз...

- Бугун сифатли ва томошабоп футбол гувоҳи бўлдик. Бизнинг асосий муаммомиз — ҳар учрашувда гол ўтказиб юбораётганимиз. Рақибга ўз дарвозамиз олдида вазият яратишга йўл қўймоқдамиз. Ҳужум чизиғига ҳеч қандай саволим йўқ. Футболчиларнинг мотивацияси бўйича ҳам савол бўлиши мумкин эмас. Йигитлар бугун борини бериб ўйнашди. Ўйин давомида етарлича вазият яратдик, аммо улардан фойдалана олмадик. Бугунги натижа шундай кўриниш олди.

- Ҳамралиевнинг Олимпия терма жамоаси билан Осиё ўйинларига кетганидан афсусдамисиз? Агар Муҳаммадқодир таркибда бўлганида, жамоага фойда келтира олармиди?

- Албатта. Мен унинг вақтинчалик сафимизда бўлмаслиги ҳақида олдиндан хабардор эдим ва афсусланишга ҳожат йўқ деб ҳисоблайман. У бизга анча фойда келтирган бўларди. Чемпионатнинг энг қизғин палласида қандайдир бошқа мусобақа ўтказилиши мен учун ғалати. Нима бўлганда ҳам вазиятни ўзгартира олмаймиз ва ушбу ҳолатга мослашишимиз керак. Унинг йўқлиги, албатта, жамоа учун катта йўқотиш ҳисобланади.

- "Пахтакор" жамоаси кичик инқирозга дуч келгандек тасаввур уйғотмоқда. Ушбу вазиятдан жамоа қанчалик тез чиқиб кета олади?

- Қандай инқироз? Менга айтингчи, қандай инқирозга юз тутдик? Бу футбол, унда ҳар доим ғалаба қозониш имконсиз. "Сўғдиёна" осон рақиб эмасди, ОКМК эса ҳар доим мусобақа жадвалининг энг юқори поғоналари учун курашадиган жамоа саналади. Тўғри, биз сўнгги ўйинларда очко йўқотдик, бироқ бу ҳеч нарсани англатмайди. Биз ҳар доим ўзимизга-ўзимиз муаммо келтириб чиқарамиз ва ушбу муаммони кейинчалик ўзимиз ҳал қиламиз. Бизнинг йўлимиз шу. Мени хавотирга солаётган ягона ҳолат — ҳар учрашувда гол ўтказиб юбораётганимиз. Охирги марта гол ўтказмаган ўйинимизни эслай олмайман.

- Драган Чераннинг йўқлиги бугун қанчалик билинди, у жамоа билан Саудия Арабистонига борадими?

- Драган Саудия Арабистонига бормайди. Умид қиламанки, у яқин орада сафимизга қайтади. Чераннинг йўқлиги катта йўқотиш саналади.

- Ҳакамлик бўйича шикоятингиз борми?

- Мени ўйлантирган ягона вазият биринчи бўлимда тўп футболчининг қўлига теккан вазияти эди. Ўша вазиятларнинг такрорини кўрмадим. Бу футбол ва унда кураш олиб борасиз. Унда кичик бир тегиниш ва кураш бўлиши табиий ҳол. Ўша вазиятда футболчи рақибга жароҳат етказса ёки унинг бошига зарба берса майли эди, аммо бундай кичик контактлар бўлиши, шубҳасиз. Ҳакамларни танқид қилмайман. Сабаби, ҳали ўша вазиятнинг видеосини кўрмадим.

- Ҳимояда муаммолар бор, дея тан олдингиз. Ҳимоячиларни ҳам деярли ҳар ўйин алмаштиряпсиз, лекин дарвозабонни ўзгартирмаяпсиз. Ёзда Павлюченко сотиб олинди. Беларуслик дарвозабонга нега имконият берилмаяпти, у шунчалик ёмон даражадами?

- Ҳамма нарсанинг ўз вақти бор. Балки энди имконият берармиз. Ўзингиз гувоҳсиз, Санжар кўпгина вазиятда жамоа жонига оро кирмоқда. Бугунги учрашувда ҳам бир нечта вазиятда бизни қутқарди. У юз фоизлик голлардан асрамоқда. Ҳа, у "рикошет" ёки бошқа вазиятларда гол ўтказиб юборгандир, аммо асосий муаммомиз бу эмас. Муаммо — ҳимояда. Энг осон иш — таркибни ўзгартириб қўйиш. Бу ҳақда ўйлаб кўрамиз ва бир қарорга келамиз.

- Аъзамовни синаб кўриш вақти келмадими? Ҳимояда яққол етакчи етишмаётгандек. Шерзод ўйнашни бошласа, лидерлик қобилиятлари билан ёшроқ ҳимоячиларни ҳушёрликка чақириши мумкин...

- Аъзамов энди ўз формасига қайтмоқда. У оғир жароҳатни бошдан кечирди ва яқиндагина машғулотларга қўшилди. Бундай учрашувларда узоқ вақт ўйнамаган футболчини майдонга тушириш хавфли. Биз унинг фикрига қулоқ тутамиз ва доимий алоқадамиз. У менга тайёрман деса, имконият беришим аниқ. Бизга ҳар бир футболчи қадрли, сабаби, таркибимиз футболчиларга тўлиб кетмаган.


Рейтинг: -9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика