UZ

Сўнгги янгиликлар

00:55Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  1 00:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Челси"дан устун келди, манчестерликлар рақиб 10 киши бўлиб қолганда иккита гол уришди  55 00:31"Яхшигина "тўда" йиғилди. Сервер Жепаров - "Афсоналар кубоги" ва УЕФА мураббийлик лицензияси учун ўқиш ҳақида  1 00:06Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  3 23:50ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ишончли ғалабага эришди, Раҳмоналиев 90 дақиқа ҳаракат қилди  3 23:27Тимур Кападзе - Англияда. Мутахассис у ерда нима қилмоқда?  17 22:59Александр Хомяков: "Нимани режа қилган бўлсак, ҳаммаси ўхшади"  7 22:50Суперлига. "Навбаҳор" "Бухоро"га йирик ҳисобда ютқазди, "Қўқон-1912" эса "Хоразм" билан дуранг ўйнади  5 22:32Сергей Лушчан: "Ҳассага таянган кампир майдонга чиқса ҳам олтита гол урарди"  27 22:15Ҳаким Фузайлов: "Агар гол урмасак керакли очколарни қўлга кирита олмаймиз"  1 21:44Баҳром Ҳайдаров: "Дуранг бизни ҳам, рақибни ҳам қониқтирмади"  1 21:28Ла Лига. "Реал" тўхтамаяпти, Алонсо жамоаси бешинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди  24 21:15Суперлига. "Нефтчи" марказий тўқнашувда "Динамо"дан устун келди ва пешқадам "Насаф"га анча яқинлашди  81 21:05Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз таслим этди  3 20:17"Верона" — "Ювентус". Таркиблар маълум  9

Максим Шацких: "Биз ғалабага яқинроқ эдик. Энди барчаси февраль ойида ҳал бўлади" Янгиликлар

Максим Шацких: "Биз ғалабага яқинроқ эдик. Энди барчаси февраль ойида ҳал бўлади"

Осиё Элит Чемпионлар лигаси 6-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Ал Айн" (1:1) баҳсидан сўнг матбуот анжумани ўтказилди.

- Кеча айтиб ўтганимдек бугун майдонда жанг бўлди. Мухлисларга ўйин ёқди деган умиддаман. Сариқ карточка ва четлатиш ҳам бўлди. Ғалаба қозониш учун етарли вазиятларга эга бўлдик, аммо ўйин сўнгида гол ўтказиб юборишимиз ҳам мумкин эди. Икки жамоа ҳам сифатли футбол намойиш этди. Ўйиндан сўнг йигитларга раҳмат айтдим. Биз шундай ўйнашда давом этишимиз кераклигини айтдим. Ўйин темпи ва барча режаларимиз амалга ошди.

- "Пахтакор" иккинчи бўлим бошида бир киши кўп бўлиб қолди. Рақиб бош мураббийи жаноб Жардим эса ҳозиргина четлатиш ўйинга таъсир ўтказмади деб айтиб ўтди. "Пахтакор" нега четлатишдан сўнг устунлик қила олмади? 

- "Ал Айн" жамоаси иккинчи бўлимни ҳам яхши ўтказди деб ўйламайман. Улар фақатгина иккинчи қаватда биздан яхшироқ бўлган бўлишлари мумкин. Биз иккинчи таймда ҳам етарлича вазиятлар яратдик. Муаммо шундаки, биз рақиб дарвозасига яқин борамиз ва ҳужумни якунлай олмаймиз. Суперлигада ҳам, Элит лигада ҳам шундай муаммо кузатилмоқда. Тўғри, рақиб бир киши кам бўлиб қолганидан сўнг биз янада кучлироқ босим қилишимиз керак эди, аммо "Ал Айн" ҳам оддий жамоа эмас. Улар амалдаги ОЧЛ ғолиби. Четлатишдан сўнг улар шунчаки 4-4-1 схемасига ўтиб олишди. Фақатгина Раҳимий ҳужумда ўйнади, холос. Ўтказиб юборган голимиз ҳам кутилмаган хатодан сўнг рўй берди. Биринчи бўлимда анча яхшироқ кўриндик. Яна бир такрорлайман, бугун жамоам намойиш этган ўйиндан кўнглим тўлди.

- "Ал Айн" жамоасининг ўйинига баҳо бериб ўтсангиз? БАА жамоаси бугун бироз провокацион ўйин намойиш этгандек. Бунга тайёр эдингизларми?

- Араб мамлакатлари ва Эрондан буни кутса бўлади. Ҳар бир жамоани тахминан ўзини қандай тутишини биламиз. Мен ўз футболчиларимга ҳеч қандай провокацион футбол ўйнашга ўндамайман. Қизил карточкада эса барчаси аниқ эди. Мен майдон четида туриб, четлатиш кераклигини сездим.

- Дуранг натижаси бугунги учрашув учун адолатли натижа бўлдими? Бугун икки жамоа ҳам етарлича устунликка эга бўлди.

- Биз кўпроқ ғалабага яқинроқ келдик деб ўйлайман, лекин биз ҳам гол ўтказиб юборишимиз ҳам мумкин эди. Кейинги босқичга чиқиш имкониятларимизни сақлаб қолдик. Энди барчаси февраль ойидаги баҳсларда ҳал бўлади. "Ал Айн"нинг натижалари ҳам яхши эмас. Улар бор-йўғи икки очко тўплашди. Энди эса, бизнинг ва "Ал Айн"нинг таркибини солиштириб кўринг. Таркибимизнинг 95 фоизи бундай мусобақада биринчи маротаба иштирок этмоқда. Улар, бунга қадар ҳали халқаро мусобақада иштирок этишмаганди.

Рейтинг: -9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика