Макси Лопес: "Икарди билан орамизда муаммолар йўқ"

Mirjalol Normatov
16 окт 2019, 22:25
"Кротоне" ҳужумчиси Макси Лопес ПСЖдаги ҳамкасби Мауро Икарди борасидаги фикрларини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, футболчилар 2013 йилда Ванда Нара туфайли жанжаллашиб қолишганди.

Модель аслида Лопеснинг рафиқаси эди ва кейинчалик у Икардини танлади. Ўша пайтда футболчилар яқин дўст бўлишганди.

"Икардини кечирганман. Менинг мақсадим - болаларимга бахт улашиш. Қолган ишлар эса ўтмишда қолиб кетди. Ҳаётимдаги ушбу саҳифани ёпиб юборганимга анча вақт бўлди ва бу мени бошқа ўйлантирмайди", - деди Лопес.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Football Italia