UZ

Сўнгги янгиликлар

07:38“Интер“нинг янги бош мураббийи маълум  1 06:34ЖЧ-2026 саралаши. БАА – Ўзбекистон 0:0, Орзулар ушалган ўйин  4 02:49Қозоғистон термаси матбуот котиби: "Ўзбекистонга кўчиб кетаман"  16 02:34Одил Ҳамробеков: "Бу билан тўхтаб қолишни истамаймиз"  3 02:16Равшан Эрматов: "Бу ғалаба ўз-ўзидан келиб қолмади"  12 01:55Миллатлар лигаси. 9та гол урилган ўйинда Испания Францияни қийинчилик билан мағлуб қилди ва финалга йўл олди   54 01:41Осиёда яна катта байрам: Иордания ўз тарихида илк бор ЖЧда иштирок этади  12 01:21ЖЧ-2026 саралаши. Бизнинг гуруҳдаги барча масала ҳал бўлди  16 01:13Тимур Кападзе: "Бу ғалаба ҳаммамизники"  12 00:59Сречко Катанец: “Мен жуда қисқа гапираман…”   41 00:46Аббосбек Файзуллаев: "Ҳиссиётларни тасвирлаб бера олмайман"  13 00:35Ўткир Юсупов: "Бугун ота-онамнинг дуосини олиб, дарвозам даҳлсизлигини сақлаб қолишни ният қилиб тушгандим"  16 00:13Жанни Инфантино Ўзбекистонни жаҳон чемпионати йўлланмаси билан табриклади  25 23:52Тимур Кападзе: "Биринчи навбатда муҳтарам Президентимиз ва халқимизни ғалаба билан табриклайман"  45 23:45ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистонининг тақдири сўнгги турга қолди  7

Любинко Друлович U-23 ОЧ, футболчи ва мураббийликдаги ютуқлари ҳамда Ўзбекистон U-23 билан муваффаққиятга эришмоқчилиги ҳақида Янгиликлар

Любинко Друлович U-23 ОЧ, футболчи ва мураббийликдаги ютуқлари ҳамда Ўзбекистон U-23 билан муваффаққиятга эришмоқчилиги ҳақида

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Любинко Друлович Хитой билан бўладиган ўйин олдидан Осиё футбол конфедерацияси расмий сайти учун интервью берди.

Суҳбат давомида яқин ўтмишнинг машхур футболчиси саналадиган сербиялик мутахассис Осиё ва Европа футболида фаолият олиб боришнинг ўзига хос жиҳатлари, U-23 Осиё чемпионатида ғалаба қозониш унинг учун ўзгача аҳамият касб этиши, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси аъзоларининг яхши савиядаги футболчиларга айланишига ишониши, ўз вақтида “Порту” ҳамда “Бенфика” жамоалари сафида тўп суриб, қатор совринлар қўлга киритгани, шунингдек, Сербия ёшлар терма жамоаси билан Европа чемпиони бўлгани, эндиликда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси билан ҳам қитъа чемпионатини ютиш ниятида экани ҳақида батафсил тўхталиб ўтди:

– U-23 Осиё чемпионатига ташриф буюрган ҳар бир жамоа имкон қадар яхши натижа қайд этишга уринади. Шу боисдан ҳар бир ўйинда рақиб томонидан кучли қаршиликка дуч келиниши табиий.

– Эрон билан ўйин анча мураккаб кечди. Ҳар қандай йирик мусобақада илк ўйин осон ўтмайди, одатда. Биз ғалаба қозониш ниятида эдик, лекин якунда дуранг қайд этилди. Энди Хитой билан ўйинга жиддий ҳозирлик олиб боряпмиз. Рақиб – яхши савиядаги жамоа. Улар билан ўйин ҳам осон ўтмаслиги табиий. Лекин мен шогирдларимга ишонаман.

– Футболчи сифатида ҳам, мураббий сифатида ҳам соврин ютиш, Жаҳон чемпионати ёки Олимпиада каби йирик мусобақаларда қатнашиш жуда ёқимли. Мен ўйинчи сифатида кўп бора Португалия чемпионлигини қўлга киритганман, Еврокубокларда, Европа ва Жаҳон чемпионатларида иштирок этганман. Сербия ёшлар терма жамоаси устози сифатида Европа чемпионатида ғолиб чиқиш насиб этган. Эндиликда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси билан катта муваффаққиятларга эришишни истайман. Айни пайтдаги асосий мақсадимиз – Олимпиада йўлланмасини қўлга киритиш.

Шу ва шу каби саволларга берилган батафсил жавобларни бироз кейинроқ ОФК веб-сайтида томоша қилиш имконига эга бўласиз.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика