

"Kicker" хабарига кўра, 16 ноябрь куни Беларусга қарши бўлиб ўтадиган баҳсда Нойер Германия термаси дарвозасини қўриқлайди. 19 ноябрда Шимолий Ирландияга қарши баҳсда эса Марк-Андре тер-Штеген майдонга тушади.
Олдинроқ "Барселона" посбони термада ҳам етарлича ўйин амалиётига эга бўлишни истаётганини айтганди.
Саралаш тугашига икки тур қолганида Германия турнир жадвалида яқин таъқибчиси Шимолий Ирландияни 3 очкога ортда қолдирмоқда.



