Лёв Германиянинг ҳимоядаги ўйинидан кўнгли тўлган
23 июн 2017 02:45
Янгиликлар
Лёв Германиянинг ҳимоядаги ўйинидан кўнгли тўлган
Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв Конфедерациялар кубогида жамоасининг Чили (1:1)га қарши учрашуви ҳақида тўхталди.
“Биз учрашувнинг биринчи дақиқалариданоқ “йўқолиб” қолдик, деб ўйламайман. Биз бироз асабийлашдик ва гол ўтказдик. Аммо кейин ўзимизга келиб олдик ўзгариш қила олдик ва идел гол урдик.
Чили терма жамоаси бизга нисбатан кўпроқ ўйин амалиётига эга тажрибали жамоа. Биз ҳимояда ажойиб ўйин кўрсатдик.
Ўйин жуда яхши ўтди ва биз 90 дақиқа интизомли ўйин кўрсата олдик. Биз ҳимояда яхши ўйнадик ва жавоб голини уришга эришдик. Бу ёш жамоа учун яхши кўрсаткич. Улар ўйинни яхши савияда ўтказа олишди.
Камерунга қарши баҳсда ғалаба қозонишга уриниб кўрамиз. Гуруҳда биринчи ўринни эгаллаш ниятидамиз”, деди Лёв.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар