UZ

Сўнгги янгиликлар

10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  4 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  11 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  7 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  8 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  39

Лутфулла Тўраев Малайзия клуби билан шартнома тузди Янгиликлар

Лутфулла Тўраев Малайзия клуби билан шартнома тузди

Якунига етган мавсумни “Локомотив” сафида ўтказган Лутфулла Тўраев фаолиятини бошқа жамоада эттирадиган бўлди.

У Малайзия Суперлигаси вакили “Фелда Юнайтед” билан шартнома имзолади.

Шу тариқа Тўраев “темирйўлчилар” билан хайрлашди ва эндиликда бошқа чемпионатда фаолият олиб боради. Эслатиб ўтамиз, “Фелда Юнайтед” жорий мавсумни бешинчи ўринда тугатди. Бунгача бу жамоада мухлисларга яхши таниш Боян Миладинович тўп тепиб келаётганди. Лекин сербиялик ҳимоячи клубни тарк этган.

Лутфулла Тўраев якунига етган мавсумни юқори кайфиятда ўтказди. У кўп ўйинларда “Локо”нинг асосий фигураларидан бирига айланди. Бир-биридан чиройли голлар уришга муваффақ бўлди. Бежизга у клуб раҳбарияти томонидан “Локомотив”нинг 2015 йилдаги “Энг яхши ярим ҳимоячиси” деб топилгани йўқ. Биз Лутфуллага “Локомотив”да ўтказган мавсуми учун раҳмат айтамиз ва унинг кейинги фаолиятида омад тилаб қоламиз.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика