UZ

Сўнгги янгиликлар

17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  0 17:44Суперлига. "Сўғдиёна" - ОКМК. Таркиблар маълум  2 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  5 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  11 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  6 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  4 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  5

Лушан шогирдларидан йирик ғалаба: "Бунёдкор" - "Бухоро" 5:0 Янгиликлар

Лушан шогирдларидан йирик ғалаба: "Бунёдкор" - "Бухоро" 5:0

Олий лиганинг 19-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Бухоро" учрашуви бўлиб ўтди.
"Бунёдкор"нинг илк ҳужуми гол билан якунланиши мумкин эди. Бироқ Бекрич бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади. 5-дақиқада жарима майдонидан қайтган тўпга Нуриддин Ҳасанов зарба берди Тўп дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.

12-дақиқада Нарзуллаев чап қанотдан олдинга ўтиб, тўпни Ҳасановга узатди. Жамшид эса бўш қолган дарвозани ишғол қилолмади.

21-дақиқада Зотеев ўнг қанотдан олдинга ўтди ва марказ томон кириб бориб, якунда дарвоза томон зарба йўллади. Салгина ноаниқ.

Орадан уч дақиқа ўтиб Собирхўжаев қўпол хатога йўл қўйди. Бироқ Бақоев бу вазиятни кутмаганлиги учун аниқ ўйнай олмади.

32-дақиқада Шораҳмедовнинг абжирлиги "Бунёдкор"ни муқаррар голдан сақлаб қолди. У дарвозага кириб кетаётган тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

38-дақиқада Неъматовнинг зарбаси хавфли чиқди. Тўп йўл-йўлакай Каримовга тегиб майдонни тарк этди.

41-дақиқада Зотевнинг чап қанотдан оширган тўпини Пишур дарвозабондан ҳам баланд сакраб, дарвозага йўллади - 1:0.

43-дақиқада стадион прожекторларининг баъзилари ўчиб қолди ва стадионга етарли ёруғлик тушмаётгани учун Зокир Қодиров ўйинни тўхтатди.

Иккинчи бўлим давом этмоқда.

50-дақиқада Анвар Ражабов олис масофадан ўнг оёғида дарвозага зарба берди. Аммо ноаниқ. Тўрт дақиқа ўтгач "Бухоро"нинг ҳавфли ҳужуми. Виталий Пламаделанинг чамаси 23 метрлардан йўллаган зарбасига озгина аниқлик етишмади.

71-дақиқада Зотеев томонидан оширилган тўпни Сато Минори кўкракларида қулай тарзда тўхтатиб олиб, чап оёғида дарвозани аниқ ишғол қилди - 2:0.

78-дақиқада мезбонлар ҳисобни йириклаштиришди. Ўринбоев тўпни Зотеев томон узатди. Тўпни қайтариш учун ташланган Нурбоев кутилмаганда Ҳамдамовни бирга-бир вазиятга чиқарди. Достонбек эса вазиятдан унумли фойдаланиб, ҳисобни 3:0га оширди.

81-дақиқада Сато Минори биргина тўп ошириши билан Достонбек Ҳамдамовни қулай вазиятга чиқарди. Достон эса осонлик билан "дубль"ни расмийлаштирди - 4:0.

90-дақиқада Минори-Зотеев-Ўринбоев комбинациясидан сўнг Забиҳилло ҳисобни 5:0 кўринишига келтирди.


«БУНЁДКОР» – «БУХОРО» 5:0
13 сентябрь 2014 йил. Тошкент. "Жар" стадиони. 18:00
Ҳакамлар:
З.Қодиров, Р.Самандаров, О.Жумаев, Р.Копадзе
Назоратчи: Г.Имомов.
ГОЛЛАР: Олександр Пишур 41, - 1:0 (Олег Зотеев). Сато Минори 71, - 2:0 (Олег Зотеев). Достонбек Ҳамдамов 78, - 3:0. Достонбек Ҳамдамов 81, - 4:0. Забиҳилло Ўринбоев 89, - 5:0.
«БУНЁДКОР»: 45.Акбар Тўраев,  2.Акмал Шораҳмедов, 4.Хайрулла Каримов,  6.Анвар Ғофуров,  9.Минори Сато,  11.Олександр Пишур (19.Забихилло Ўринбоев,  60),  13.Иван Милошевич (48.Акрамжон Комилов, 76),  20.Самир Бекрич,  27.Сардор Собирхўжаев,  33.Олег Зотеев,  59.Нуриддин Ҳасанов (28.Достонбек Ҳамдамов, 68).
Захира: 1.Павел Бугало,  3.Шукурали Пўлатов,  7.Алибобо Раҳматуллаев,  10.Анвар Бердиев, 

«БУХОРО»
: 12.Александр Корнейчук,  2.Шерзод Шарипов (33.Умирилло Рамазонов, 73),  7.Суҳроб Неъматов,  8.Виталий Пламадела, 17.Жамолиддин Убайдуллаев,  28.Илья Ильин,  40.Жамшид Ҳасанов (21.Бахритдин Ваҳобов, 65),  44.Ойбек Нурбоев, 47.Анвар Ражабов,  50.Улуғбек Бақоев (С),  71.Отабек Нарзуллаев
Захира: 99.Фарруҳ Турдиалиев,  6.Евгений Кочнев,  20.Санжар Асқаралиев,  82.Рустам Боқиев,  83.Дмитрий Попович

Огоҳлантиришлар: Жамолиддин Убайдуллаев 15, Иван Милошевич 19, Нуриддин Ҳасанов 37, Отабек Нарзуллаев 42.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика