Лукас Силва "Реал"га қайтиши мумкин

Aziz Tukhtamuradov
1 янв 2015
«Марсель» Лукас Силванинг ижарасини якунлаш ҳақида ўйламоқда.

Август ойида футболчи "Реал"дан "Марсел"га ижара асосида кўчиб ўтганди.

Бироқ, у жамоа асосий таркиби учун курашда Ромау ва Ислага имкониятни бой бериб қўймоқда.

Шу сабабли, францияликлар футболчига ортиқча пул тўламаслик учун унинг ижара шартномасини бекор қилмоқчилар.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Get French Football News