Лукас Эрнандес: "Рамоснинг Гризманн ҳақидаги гаплари? У "Реал" футболчиси ва клуби шарафини ҳимоя қилмоқда"

Aslanov Jasurbek
19 сен 2018, 14:56
"Атлетико" ҳимоячиси Лукас Эрнандес Антуан Гризманн сўзларига муносабат билдирган "Реал" ҳимоячиси Серхио Рамос сўзлари ҳақида фикр билдирди.

Олдинроқ, франциялик форвард ўзини Месси ва Роналду даражасида эканлигини айтган эди. Рамос эса бу фикрга қўшилмади ва Гризманни ўзига хаддан ташқари ишонган футболчи деб атади.

"Рамосга Гризманнинг сўзлари ёқмаган кўринади, у хоҳлаганича ўйлаши мумкин. У "Реал" футболчиси бўлгани туфайли ўз клуби шарафини ҳимоя қилмоқда. Жамоаларимиз ўртасида жиддий рақобат мавжуд ва ҳар биримиз ўз қарашларимизни ҳимоя қиламиз" - дейди Эрнандес.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: RMC Sport