Лукаку "Челси"дан кетишни истамоқда
07 июн 2014 08:03
Янгиликлар
![](https://championat.asia/upload/storage/131247_original.jpg)
![](/upload/storage/131247_220.jpg)
Лукаку "Челси"дан кетишни истамоқда
"Челси" футболчиси Ромелу Лукаку клуб раҳбариятига кетиш истаги борлигини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, Бельгия терма жамоаси ҳужумчиси бир неча мавсумни ижара асосида бошқа жамоаларда ўтказиб юрди. У доимий ўйин амалиётига эга бўладиган жойга ўтишни истамоқда.
Таъкидлаб ўтиш лозимки, бельгиялик футболчига "Атлетико" жамоаси томонидан қизиқиш билдирилмоқда. Мадридликлар ҳужумчи учун 25 миллион фунт тўлашга тайёрлар.
![AMP Logo](https://championat.asia/image/logo-amp.png)
Фикрлар