

"Ушбу учрашувни сабрсизлик билан кутяпмиз ва бу ўйиндан завқ олишни истаймиз. Ярим финалларда жуда кўп ўйнаганмиз ва бу ростдан ҳам ажойиб ҳолат. Шу сабабли сабримиз чидамаяпти.
Совринларимиз кўп нарсалар ҳақида гапиради. Ўйинга бўлган кайфият ва куч қандай эканлигини сўз билан тасвирлаб бера олмайман. Ҳозир биз учун жуда муҳим палла, аммо албатта, ўз натижаларимиз билан керилиб юра оламиз. Бунга лойиқмиз.
Бундай ўйинларда жуда кўп ўйнаганмиз. Жамоамдагилар, мураббийлар, барча-барча хотиржамликни сақламоқда. Ўз сифатларимизга ишонамиз. Ўйлайманки, зўр ўйин ўтказамиз. Финалда ўйнаш янада ёқимли бўлади", - деди Модрич.



