

"Бу инсонлар клубни яна буюк қилиш учун эмас, ўзларининг бизнеслари учун харид қилишган. Уларни бошқа ҳеч нарса қизиқтирмайди.
Ушбу раҳбариятда футбол маданияти йўқ ва улар ўйинга чуқур киришишмайди. Уларга фақат пул керак," - дейди Суарес.
Эслатиб ўтамиз, испаниялик "архитектор" Луис Суарес Милан жамоасида 1961-70 йиллар давомида ўйнаган.
"Интер" Италия чемпионатида 3 турдан сўнг 7 очко тўплаган ҳолда, жадвалнинг 5-ўрнида бормоқда.



