Луис Суарес "Атлетико"даги дебют ўйинидан сўнг нималар деди?

Alisher
28 сен 2020, 10:14
"Атлетико" ҳужумчиси Луис Суарес Ла Лига доирасидаги "Гранада" (6:1)га қарши ўйиндан сўнг Мадрид клуби сафидаги дебют ўйини ҳақида гапирди.

70-дақиқада захирадан ўйинга қўшилган уругвайлик футболчи дубль қайд этди ва битта ассист ижро этди. Умумий ҳисоб эса 6:1 кўринишига келди.

"Баъзида футболчилар ўзгаришларга муҳтож. Мени ақлбовар қилмас даражада кутиб олган клубга ўтдим. Бу атмосферадан кўриниб турибди, бошидан менда яхши таассуротлар бўлди ва бу майдонда ҳам ўз аксини топди.

Мен дебютимдан мамнунман ва биринчи ўйиндаги 3 очкодан хурсандман. Мавсум узоқ, кўрамиз, нима бўларкин", - дейди Суарес.


Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: marca.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›