Луис Энрике: «Мен барча ўйинларда ғалаба қозонишни ва ҳамма совринларни ютишни истайман»

21 фев 2015, 01:38
«Барселона» бош мураббийи Луис Энрике жамоанинг ўз олдига қўйган вазифалари ҳақида қисқача тўхталиб ўтди.
Мен барча ўйинларда ғалаба қозониб, ҳамма совринларни ютишни истайман. Биз ўз ишимизни бажаришга ҳаракат қиламиз. Бизнинг вазифамиз - бу ғалаба. Ҳал қилувчи ойлар яқинлашмоқда. Мени "Аноэта"да бўлиб ўтган ўйиндан кейинги фикрларим ўзгариб қолгани йўқ. Бизларнинг муаммоларимиз ва қийинчиликларимиз вақтинча эди.

Манба: sports.ru