

31 ёшли хорватиялик ҳимоячи янги клуби сафида 6 рақами туширилган либосларда майдонга тушади. Ловренга қадар бу рақамда Бранислав Иванович, Хави Гарсия, Николас Ломбертс, Александр Спивак ва Юрий Вернидуб сингари футболчилар ўйнаган.

Маълумот учун, Ловрен эртага футболчилар, мураббийлар штаби билан танишади ҳамда "Зенит" таркибида илк бор машғулот ўтказади.



