UZ

Сўнгги янгиликлар

10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  0 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  3 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  7 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  4 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  19 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  8 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  2 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  6

"Лос Анжелес Гэлакси" Ройсни қўлга киритиш учун унга алоқадор бўлмаган МЛС жамоасига пул тўлаши керак Янгиликлар

"Лос Анжелес Гэлакси" Ройсни қўлга киритиш учун унга алоқадор бўлмаган МЛС жамоасига пул тўлаши керак

АҚШнинг "Лос Анжелес Гэлакси" клуби "Боруссия Дортмунд"дан текинга қўлга киритаётган Марко Ройс учун бошқа жамоа ҳисобига пул ўтказиши керак.

Ройснинг "Боруссия" билан шартномаси 30 июнь куни тугайди ва у 12 йиллик фаолиятидан сўнг Бундеслигани тарк этади.

Рўйхатда Саудия Арабистони ва "Манчестер Юнайтед"дан таклифлар бўлган бўлса-да, 35 ёшли футболчининг кейинги манзили МЛС бўлиши кутилмоқда, унга кўплаб клублар қизиқиш билдирмоқда.

Журналист Сезар Луис Мерлонинг сўзларига кўра, Ройс "Лос Анжелес Гэлакси" билан бир йилга узайтириш варианти асносида 2025 йилгача шартнома имзолайди.

"Гэлакси" ярим ҳимоячини эркин агент сифатида ўз қўшиб олаётган бўлишига қарамай, лигада иштирок этувчи "Шарлотта" клубига пул тўлаши керак бўлади.

The Athletic нашри хабарига кўра, "Шарлотта" "кашфиётлик ҳуқуқи"ни қўлга киритганидан сўнг Ройс билан музокараларга киришган.

Лигадаги ҳар бир жамоа ўз кашфиёти рўйхатида кўпи билан етти нафар футболчига эга бўлиши мумкин.

Бу шуни англатадики, жамоалар ўзларининг янги трансферини "кашф қилган" клубга, шу жумладан, Ройсга пул тўлашлари керак.

Гарчи Ройснинг бу жамоага ҳеч қандай алоқаси бўлмаса-да, "Шарлотта" лигадаги қоида туфайли 350 000 долларни қўлга киритади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика