

Ҳал қилувчи гол дарвозабон хатоси туфайли киритилди.
"Учрашув дурангга қараб кетаётган эди, бироқ сўнгги сонияларда тақдирни ҳал қилувчи вазият содир бўлди. Жавобгарликни бўйнимга оламан. Кийиниш хонасида ҳамма хафа эди, у ерда жимлик ҳукм сурарди. Бу тақдирнинг оғир зарбаси, бироқ очиқ айтадиган бўлсам, сўнгги сонияларда гол ўтказишдан олдин вазиятни ўнглашимиз мумкин эди" - дейди Льорис.


