

“Шпорлар” аъзоси Уго Льорис чемпионатда 285 ўйинида майдонга тушди ва 100-маротаба дарвоза дахлсизлигини сақлаб қолди.
Льорис АПЛда 100 та қуруқ ўйин ўтказган 16-дарвозабонга айланди. Шунингдек, у битта клуб сафида ушбу кўрсаткичга эришган 8-посбон сифатида қайд этилди.
Бу борада рекорд эса Петр Чехга тегишли – “Арсенал” (40) ва “Челси” (162 та) сафида жами 202 та қуруқ ўйин.





