Льоренте ва Савич "Барса"га қарши ўйиндан сўнг сон жароҳатини олишди. Маркосни Испания терма жамоасида Хиль алмаштиради
04 окт 2021 08:38
Янгиликлар
Льоренте ва Савич "Барса"га қарши ўйиндан сўнг сон жароҳатини олишди. Маркосни Испания терма жамоасида Хиль алмаштиради
"Атлетико"нинг икки футболчисида Ла Лига 8-тур доирасидаги "Барселона" (2:0)га қарши ўйиндан сўнг жароҳат аниқланди.
Ярим ҳимоячи Маркос Льоренте ўнг сонидан мушак жароҳатини олди. У тиббий кўрикдан ва физиотерапия муолажасидан ўтади ва индивидуал дастур бўйича ишлайди.
Испания терма жамоаси билан у ЖЧ-2022 саралаш доирасидаги октябрдаги ўйинларга бормайди - уни "Тоттенхэм" хавбеки Брайан Хиль алмаштиради.
Шунингдек ҳимоячи Стефан Савич ҳам жароҳат олди - унинг чап оёқ сонида мушак жароҳати аниқланган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар