

“У қойилмақом футболчи, “Атлетико”да олдин бундай футболчилар бўлмаган. У ҳали ёш, аммо ўсиб боради. Феликс тажриба тўплаш учун энг яхши клубни танлади, унинг келажаги порлоқ. Эртами-кеч у “Олтин тўп” олишига шубҳа қилмайман, аммо у олдин клуб миқёсида нимадир ютиши керак”, дейди Савич.
Эслатиб ўтамиз, Феликс жорий мавсум клуб либосида 15 ўйинда қатнашиб, 8+3 натижа кўрсатмоқда.



