

“Жамоа яхши рақибга қарши ажойиб ўйин ўтказди “Қорабоғ” бизни ҳимояланишга ва вазиятларимизни кутишга мажбур қилди. Уч очкога лойиқ ҳаракат қилдик. Йигитлар яхши ишламоқда. Ҳамма майдонга тушиш имкониятини қўлга киритади. Ўйинчилар ротацияси жуда ҳам муҳим. Кимлар ўйнаган бўлса, уларнинг ҳаммаси ўйинга тайёрлигини кўрсата олди. Сафарда ғалаба қозониш доимо қийин бўлган. Ғалабали юришни давом эттириш муҳим. Гуруҳ босқичида 6 та ўйин бўлади. Ҳар бир беллашувда ғалаба қозониш учун майдонга тушамиз”, — дейди Лопетеги.



