UZ

Сўнгги янгиликлар

10:22Равшан Эрматов Хитой Кубоги финалини бошқаради  12 10:09Olamsport: Шаҳрам, Муроджон ва Исроил жанг манзилига етиб боришди, боксчи қизимиз ЖЧда жанг ўтказди ва бошқа хабарлар  0 09:50 “Манчестер Юнайтед” Иван Перишични сотиб олишга ҳаракат қилиб кўради   7 09:40Иско АПЛга кўчиб ўтиши мумкин   5 09:30Нголо Канте “Челси” билан шартномани узайтиради   2 09:15“Рома” Себальос ёки Рафиньяни сотиб олади   2 09:00Крис Гантер Уэльс терма жамоаси тарихига кирди   0 08:50Неймар ҳам жароҳат олди   7 08:43"Dubai Cup". Ўзбекистон чемпион, дарвозабонимиз энг яхши бўлди ВИДЕО  1 08:33Golden Boy-2018 совринига даъвогар 5 нафар футболчи номи маълум бўлди   9 08:29Килиан Мбаппе жароҳат олди   2 08:08"Extra TIME": Қосимов, Одил Аҳмедов ва Беғамов Купер услуби ҳақида (таҳлил)  39 08:00Евро-2020 саватчалари маълум бўлди, қуръа 2 декабрда ташланади   4 07:47Россия терма жамоаси ўзининг нохуш натижасини такрорлади   3 07:27Ўртоқлик ўйинлари. Бразилия, Аргентина, Италияда ғалаба, Уэльс эса мағлубиятга учради   6

Лондонда "Саррибол" футболи билан машҳур мураббий - Маурицио Сарри (Интервью) Янгиликлар

Лондонда "Саррибол" футболи билан машҳур мураббий - Маурицио Сарри (Интервью)

Италиянинг машҳур "Corriere dello Sport" нашри "Челси"да иш бошлаган италиялик мутахассис Маурицио Сарри билан уюштирган кенг қамровли интервьюни эътиборингизга тақдим этамиз.

- Лондонда фақат Саррибол ҳақида гапиришмоқда.
- Бу менга ёқмоқда. Ижтимоий тармоқларга кам кираман. Аммо яқинда кирганимда бу ҳақда ўқидим. Одамлар жамоамиз иштирокидаги комбинациялар видеосини жойлаб, ўйинимиз ҳақида ижобий фикр билдиришаётганини кўрдим, ўқидим. "Челси" кўрсатаётган футболни - Саррибол деб номлашибди. Лекин улар нима ҳақида гап кетаётганини тўлиқ тушуниб етишгани йўқ. Кимдир буни ўйлаб топган ва бу кўпчиликка манзур келган. Шу билан "Челси"нининг ҳозирги футболи Саррибол номи остида машҳур бўп кетди. Бир томондан кулгули. Лекин мени бунга ҳеч қандай қаршилигим йўқ. Аслида ёқимли. Лондонга келганимга энди 3 ой тўлди. Мени футболимиз мухлисларга ёқаётганидан бениҳоят хурсандман.

- Услубни жамоага сингдиришда қийинчиликлар юзага келдими?
- Мен июлнинг ўртасида келдим. Мундиалда ўйнаган футболчилар августда жамоага қўшилишди. Кейин эса Австралиядаги турга йўл олдик. Мен тайёргарликка кўпроқ вақт бўлишини режалаштиргандим. Аммо бундай бўлмади. Айнан шу жиҳат кўпроқ қийинчиликлар тақдим этди.

- Қанча вақт бўлишини истагандингиз?
- Йўқ, камроқ. Аммо шунга қарамай жамоа ўйинини йўлга қўйишда менга испаниялик футболчилар анча ёрдам беришди. Улар мен футбол тилида бир хил мулоқот қиламиз. Ҳозир эса ҳамма рози. "Наполи"га кўникиш, ўзаро тушунишда 1-2 ҳафта етарли бўлганди. Аммо у А Серия. Италия бу бошқа. Англияга келганимда ўзимга-ўзим: "Маурицио, сен бутун умр буни орзу қилгандинг. Энди ўзинг билан ўзинг бўл", дегандим. Шунда ҳаммаси рисоладагидек кечди. Ўйинимиз чиқишни бошлади, натижа ҳам келяпти.

- Музокаралар пайтида муаммолар юзага келмадими?
- Мен ҳақимда ҳар хил гап-сўзлар ("Наполи" президенти Де Лаурентиснинг ишораси назарда тутиляпти - таҳририят) юрганини биламан. Келинг, бу ҳақида батафсил тўхталиб ўтмаймиз. Мен нима бўлган тақдирда ҳам "Наполи" ва унинг мухлисларини севишда давом этаман. Улар мен ҳақимда қандай фикрда эканлигини ҳам биламан. Бу икки тарафлама муҳаббат.



- "Наполи" 4-3-3 тактик схемасидан воз кечди.
- Мен "Наполи"нинг "Ливерпуль"га қарши ўйинидан ижобий тарафлама ҳайратда қолдим. Бу шунчаки ажойиб. "Наполи" мухлиси сифатида севимли жамоамга ёрдам берганимдан мамнунман. Чунки биз "Ливерпуль"ни "Наполи" билан  ўйинга қадар анча чарчатгандик. Тан олиш керак, ўша куни "Наполи" жуда ажойиб футбол ўйнади.

- А Серияни ким ютади?

- Италияда "Ювентус"га рақобат қиладиган жамоа йўқ. Бу ҳақда аввал ҳам айтганимда мендан ранжишганди. Ўшандан буён ҳеч нарса ўзгармади. Жорий мавсум эса "Ювентус" нафақат А Серия ғолиблиги, балки ЕЧЛ бош соврини учун ҳам асосий фаворит. Менимча, ЕЧЛ ғолиблиги учун иккита жамоа кураш олиб боради.

- "Юве" ва "Реал"?
- Йўқ, "Юве" ва "Манчестер Сити". Гвардиола бошқарувидаги "Сити" ЕЧЛда ғолибликни қўлга киритиш учун пишиб етилган жамоа айланди. Бу иккала жамоа менинг ЕЧЛдаги фаворитларим. Аслида нима бўлишини эса кўрамиз. Кўп нарса жамоаларнинг баҳорда қандай формада бўлишига боғлиқ. Мавсумнинг ҳал қилувчи палласида Испания грандлари қандай ҳолатда бўлишлари ҳам кўп нарсани белгилаб беради. Аммо ҳозирги кунда уларда муаммо кўп. Мартга яқин эса ҳар нарса руй бериши мумкин.

- Одатий иш кунингиз ҳақида айтиб беринг.
- Иш эрталаб 9:00-19:00га қадар давом этади. Шунингдек, яна икки соатни видео-таҳлилга бағишлайман. Бу мен учун диндек гап. Мен клуб қароргоҳидан узоқ бўлмаган жойда истиқомат қиламан. Уйдан қароргоҳга қадар 10 дақиқалик йўл.  Мен уйимга бекиниб оламан ва устимдан қулфлаб қўяман. Агарда кимдир эшикни тақиллатса ҳам очмайман. Мен ўзим яратган дунёда яшайман. Мени қадрлайдиган, доим ёнимда бўладиган ва қўллаб-қувватлайдиган инсонлардан миннатдорман. Мен мураббий сифатида пастки табақалардан чиққанман. У ерда сенинг услубинга доим шубҳа билан қарашади. Қуйи дивизион жамоалари ишлаганингда истеъфо доим сен билан ёнма-ён юради. Ишни бошламасданоқ тугатиб қўйишинг мумкин.

- Қуйи дивизион лигаларини кузатиб борасизми?
- Бу мен учун жуда қизиқ. Аммо ҳозир у ерда нималар руй бераётганини тушуниш қийин. Жамоалар қайднома топширолмай халак, баъзи клублар эса йўқолиб кетмоқда. Б Серияда эса 19 жамоа қолган. Вазият ҳақида батафсил маълумотларга эга эмасман, аммо у ерда жуда ғалати ишлар бўлмоқда.

- Инсинье ҳақида қандай фикрдасиз?
- Инсинье - ҳозирги кунда италиялик энг кучли футболчи. Чунки Инсинье ўзига жуда ишонади. Айни пайтда эса бу ишонч икки карра кучайган. Футболчи ўз вақтида ўзига бўлган ишончсизликни енгиб ўтди ва муаммоларга барҳам берди. Лоренцо Инсинье ўзининг она шаҳри жамоасининг ҳақиқий етакчисига айланиши лозимлигини тушуниб етди. Инсиньенинг яхши ёки ёмон ўйнаши позициясига боғлиқ эмас. Лоренцо дарвозага яқин ўйнагани туфайли кўп гол урмоқда. Инсинье бунданда кўпроғига қодир футболчи. Менда у треквартист ролида ўйнаган, кейинчалик мен уни қанот вингери сифатида ўйнатдим. Мен ўқитувчи, аммо ўқувчи ҳам керак пайтда устозига ўзини тавсия қилишни билиши лозим. Майдонда қарорни футболчи чиқаради. Футболчи майдонда ақлан ҳаммага нималарга қодирлигини кўрсатиб қўйишини тўғри англай олиши керак. Инсиньеда бу хислат мавжуд. Ўйлашимча, Инсинье яқин вақт ичида янада кучлироқ футболчига айланади.

- Азар сингарими?
- Азар ақлбоварқилмас футболчи.

- Бўлдими?
- Бу унга берилган энг тўғри таъриф. Эден Азарнинг ўзи ҳам яна қанчалик ўсиши мумкинлигини тушуниб етмаяпти. Мен унга дунёнинг 3-4та энг кучли футболчисидан бири бўлиши мумкинлигини айтганман.

- Азарга нима етишмайди?
- Азар футболдан завқ олади. Роҳатланиб ўйнайди. Баъзан Азар футболдан нафақат роҳатланиш, балки ўйиндан кўпроқ нарса олиш мумкинлигини тушунмайди. У ўзини чегаралайди. Азар шунчаки кўзини очиб, унинг учун барча эшиклар очиқлигини кўриши лозим.


- Унинг "Челси" билан тузган шартномаси 2020 йилга келиб тугайди.
- Ҳозирча Эден шу ерда. Азар мен ҳақимда илиқ фикрларни билдирганини ўқиш ёқимли бўлди. Мен ундан бу каби илиқ сўзларни кутмагандим.

- Давид Луис ҳам сизни мақтади.
- Луиз ажойиб йигит. Давид ҳар доим сизга ёрдам беришга тайёр туради. Ҳақиқий профессионал.

- Сизда ҳимоячилар кўпми?
- Биласизку, мен трансфер ишлари билан шуғулланмайман.

- Руганини сотиб олишни сўрамаганмидингиз?
- Йўқ.

- Ҳимояда муаммо йўқми?

- Балки бордир, аммо мен қўл остимдаги футболчиларни шуғуллантирадиган мураббийман. Трансфер билан шуғулланадиганларни эса ҳурмат қиламан. Аммо мен бозорга жуда кўп ҳам яқинлашмайман. Журналистлар миш-мишлар, хабарлар, трансфер янгиликлари, рақамлар билан машғул бўлишади. Яхшиси Италия футболидаги муаммоларни кўтариб чиқишса фойдали бўларди. Бу муаммолар бартараф этилмаяпти ва бу мени ҳавотирлантиряпти. Италия футболидаги муаммолар ҳеч қачон тугамайдими деб қўрқаман. Сизларга эса трансфер қизиқроқ. Менга эса жамоани шуғуллатириш ёқади.

- Жоржиньони Неаполдан Лондонда олиб кетдингиз.
- Шундай имконият туғилганди ва мен бундан фойдаландим. Жоржиньо мен жамоадан қандай ўйинни кутишимни жуда яхши тушунади ва билади. Жоржиньога менинг яримта сўзим кифоя.  "Наполи"га келганимда Жоржиньо ўз ўрнида эмасди. Ҳозир эса у жуда қиммат туради ва терма жамоада ҳам ўйнамоқда. Жоржиньо жамоадошларига кўп ёрдам беради, жамоани ортидан эргаштира олади.

- Пул ҳақида гап очилганига. Де Лаурентис сизни "Наполи"дан пулни деб кетди деди.
- Агар сиз яна шу мавзуни давом эттирмоқчи бўлсангиз, унда мен сизни кечки овқатга таклиф қилмайман. Менга унинг сўзлари қизиқ эмас. Мени кўпроқ "Челси"нинг бўлажак ўйинлари қизиқтиради. Олдимизда турган мақсадлар муҳим. "Наполи" доим менинг юрагимда, қолгани эса ўтмишда қолди.

- Сарри кимнидир кузатадими?
- Мен Марко Жампаолога мухлислик қиламан. Нима сиз Марко энди ҳеч нарсага эришмайди деб ўйлайсизми? Мен ҳам 60 ёшда танилдим. Жампаолонинг келажаги ҳали олдинда. Роберто Де Дзерби эса мени 40 ёшимни эслатмоқда.  Унинг ҳам келажаги ҳали олдинда.

- Сиз қарияпсиз. Старрижнинг голини Клопп билан қучоқлашиб нишонладингиз. Аввал эса рақиб гол урган пайт ғазабда ёнардингиз. Олдиндизда бўлиб қолишдан қўрқарди барча.
- Старриж ўша пайтда ажойиб ўйнади. Сиз нима қилган бўлардингиз? Мен натижадан афсусланмайман. Чунки ажойиб томоша гувоҳига айландик. Голдан 10 дақиқа олдин Клопп менга кулиб қаради, мен эса тушунмадим ва нимага кулаётганини сўрадим.

- Бу сизга ёқадими?

- Жуда.

- Менга ҳам.
- Гарчи ўша пайти "Ливерпуль" ютқазаётганига қарамасдан Клопп менга ўйиндан завқ олаётганини айтди. Шу боисдан ҳам биз учрашувдан сўнг қадрдон дўстлардек қучоқлашиб хайрлашдик.

- Ҳозироқ чемпионат якунланиб "Челси" иккинчи поғонада қолишига рози булармидингиз?
- Ҳали энди октябрь ойининг иккинчи қисми бошланмоқда. Мен Англияга ғолибликни қўлга киритиш учун келганман. Аммо шуни айтиш керакки, чемпионат якунига кўра кучли тўртликдан ўрин олиш ҳам жуда қийин бўлади. ЕЧЛ йўлланмасига эга чиқиш ҳам ажойиб натижага айланади. Клопп "Ливерпул"да, Гвардиола "Манчестер Сити"да ишни қандай бошлаганини унутмаслик керак. Ҳамма нарсага доим ҳам тезда эришиб бўлмайди. Муваффақиятга қозониш учун кўп вақт талаб этилади. Иш жараёнида эса кўплаб экспериментларга қўл урилади.



- Сизга Игуаин етишмаяптими?

- Жуда.

- Гонсало "Челси"га ўтишини истармидингиз?

- Бошқа жамоа футболчиси билан умуман ўзга клубдаги ҳолатни адаштирмаслик керак. Игуаиндек тўпурар ҳужумчи нафақат менга, барча учун қадрли. Игуаин - гол машинаси. Гонсало қўл остингиздаги ҳақиқий жекпот.

- "Челси" Игуаинни жамоага олиб келолмайдими?
- Мен Жирунинг ўйинидан қониқяпман. Оливье жамоа учун жуда катта ҳажмдаги ишларни амалга оширади. Альваро Мората эса ҳақиқий истеъдод. Тез орада Мората бу иқтидорини намоён этишни бошлайди.

- Игуанчи, уни жамоага олиб келиш режангиз йўқми?
- Газеталар сарлавҳасини безайдиган гапларни айтишимга мажбур қилманг. Игуаин "Наполи"дан эрта кетиб қолди. Агар у қолганидами, балки "Наполи" билан биргаликда чемпион бўлармидик... Менимча, Игуаин билан чемпионликка эришардик. Бизда ўзаро тушуниш жуда юқори даражага етганди. Игуаин жамоадан кетиб қолганидан жуда ҳам афсусланганман.

- Азарни марказий ҳужумда ўйнатишни ўйламадингизми?
- Бу ҳақда минг бора ўйлаб кўрганман. Ҳар доим энди қарор қабул қилаётганда фикримни қайтаман. Ҳозирча биз Азарни марказий ҳужумда ўйнатишга тайёр эмасмиз. Жиру ва Моратага ишониш керак.

- Инсинье Италиянинг энг яхши футболчиси. У билан бир қаторда яна кимни кўрсатган бўлардингиз?
- Бернардески. Федерико жуда тез ўсмоқда. Кьеза ҳам ажойиб иқтидор соҳиби. Кьеза кўпроқ ўз устида ишласа, ундан келажакда жуда кучли футболчи чиқади.

- Италияга қайтиш режаси борми?
- Ўзи эндигина Англияга келиб орзуимга эришдим. "Статфорд Бриж" стадионига чиқишим биланоқ трибуналардан: "Маурициоооооо!", деган қичқирувлар эшитилади. Одатда ғолибларнигина бу каби қарши олишади. Мен эса ҳали ҳеч нарса ютганим йўқ. Шу боисдан ҳам бу қичқирувларни менга аталганига ишонишим қийин бўляпти. Бу жуда ёқимли.

Рейтинг: +28   

Фикрлар

+3   
18 окт 21:01:30
арсенал
Якинда купербол деган усул чикади хамменг хайратда коласан.
+3   
18 окт 20:36:47
Komil Boboyev
Xamma klublaga xurmat saqlagan xolatta aytaman real yo barsa nafas osayam yozurasla nu chelseani voqti kesa tarkiblariniyam kech chqarasla
+3   
18 окт 20:32:45
Komil Boboyev
Siladan iltimos faqat real barsa xaqida yozurmasdan chelsea xaqidayam kopro xabarla chqarila
+2   
18 окт 21:08:26
chL D11Natan
Abramovicdan minnatdormiz aynan sarryni tanlagani ucun! Sarry wuncaki futbol jinnisi! !! Gap yooo sarry biza doimo podderjkada! !! Come on blues! !!
+2   
18 окт 20:31:20
Komil Boboyev
Intervyu uchun kottadan kotta rahmat championat.asia
   
19 окт 17:12:30
LondonChelsi
sarri olga biz senga ishonamiz
   
19 окт 14:16:13
MYUFC-4922
APLga omadli murabbiylaridan bo`lib keldi to`g`risi Chelsida bunday startni kutmagandim
   
19 окт 13:56:02
Ahliddin Habibullayev
Komil Boboyev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Xamma klublaga xurmat saqlagan xolatta aytaman real yo barsa nafas osayam yozurasla nu chelseani voqti kesa tarkiblariniyam kech chqarasla
Bitta Chelsi emas oka, REAL BARSA i YUVE(bu mavsumdan boshlab)dan boshqa hammasini ayturing
   
19 окт 09:51:02
а так бору
зур интервью. мазза килиб укидим. грамматик хатоларга карамасдан. албатта узр сурайман ута танкидлик учун факат ушбу нарса вактни олмаяптими?
   
19 окт 09:36:17
princislam47
Sarri va Kuper o‘yin uslubi birxil tartibli himoya tezroq to‘pdan qutul va raqibga to‘pni berma kuchli presing ko‘p pasli o‘yin buni futbolni tushunadigan odam anglaydi!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Купер имзосини "ўчирворган" Жанубий Корея - шармандали мағлубият! Купер имзосини "ўчирворган" Жанубий Корея - шармандали мағлубият!
Ўзбекистон терма жамоаси Австралияда Жанубий Кореяга қарши ўртоқлик...  1063
​Диёр Имомхўжаев: "Хўш, Жанубий Корея дарвозамизга 4 та гол урди. Бу даҳшат, ўртоқлар!"

​Диёр Имомхўжаев: "Хўш, Жанубий Корея дарвозамизга 4 та гол урди. Бу даҳшат, ўртоқлар!"
ПФЛ маслахатчиси Диёр Имомхўжаев терма жамоамизнинг Жанубий Кореяга...  158
11та эди, 12та бўлди! 11та эди, 12та бўлди!
Бироз аввал якунига етган ўртоқлик учрашувида Ўзбекистон миллий терма ...  110
Ўзбекистон - Жанубий Корея 0:4. Учрашув статистикаси Ўзбекистон - Жанубий Корея 0:4. Учрашув статистикаси
Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Австралияда Жанубий Корея...  95
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг