UZ

Сўнгги янгиликлар

00:30"Реал" ёзда Пасни "Комо"дан 9 млн еврога сотиб олишга қарор қилди. Нико қайта сотилмайди  0 23:41"Реал" Карвахалга ўринбосар топди  1 23:04Хаби Алонсо "Реал"дан учта юлдузни сотиб олишни сўради  2 22:15“Барселона” ва “Ювентус” “Борнмут” футболчисига қизиқмоқда  0 21:48"Арсенал" ҳимоячиси Салиба: "Мен АПЛни яхши кўраман, лекин асосий мақсадим — Чемпионлар лигаси"  0 21:21Флик Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  2 20:55“Манчестер Юнайтед” “Атлетико” ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 20:24“Манчестер Сити” футболчиси январда клубни тарк этиши мумкин  3 19:54Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?  4 19:20Ҳатто Польша Биринчи лигаси вакили ҳам Балотелли билан шартнома имзолашни хоҳламади  4 18:49Ямаль: "Мен тун ярмида уйғониб, печенье ейиш учун эртароқ ухлайман"  9 18:20ПСЖ "Реал" асосий футболчисига фойдали шартнома таклиф қилишга тайёр  1 17:51"Челси"нинг икки футболчиси сафга қайтди ва "Астон Вилла"га қарши ўйинга тайёр  1 17:22"Манчестер Юнайтед" Семеньо бўйича муваффақиятсизликдан кейин "Лейпциг" юлдузига кўз тикди  4 16:54"Атлетико" Сёрлотни 35-40 млн евро эвазига сотишга тайёр  1

"Локомотив"нинг навбатдаги рақиби - "Андижон" Янгиликлар

"Локомотив"нинг навбатдаги рақиби - "Андижон"

Олий лигада чемпионлик учун курашишни мақсад қилган Тошкентнинг "Локомотив" футбол клуби навбатдаги учрашувини эртага, 11 март куни сафарда "Андижон"га қарши ўтказади.

Бугун "темирйўлчилар" ўз майдонларида ўйинолди машғулотни ўтказишади ва шундан сўнг водий томон йўл олишади.

БЎЛАЖАК ЎЙИН ҲАҚИДА
"Локомотив" ички чемпионатнинг 1-турини сафарда "Навбаҳор"га қарши ўтказиб, 3:2 ҳисобида зафар қучди. Шу куни Сардор Мирзаевнинг дубли ва Санжар Шоаҳмедов томонидан урилган гол пойтахтликларга чемпионатдаги илк уч очкони келтирди. "Навбаҳор" билан кечган баҳсда "Локо" қуйидаги таркибда ҳаракат қилди:

"Локомотив": 1. Игнатий Нестеров, 5. Кахи Махарадзе, 10. Марат Бикмаев (77. Жасур Ҳасанов, 73), 11. Темурхўжа Абдухолиқов (21. Дониёр Усмонов, 77), 15. Сардор Мирзаев, 17. Салим Мустафоев, 18. Тимур Кападзе, 20. Ислом Тўхтахўжаев, 22. Санжар Шоаҳмедов (7. Садриддин Абдуллаев, 87), 33. Олег Зотеев, 37. Шерзод Файзиев.

Эртага бўлиб ўтадиган "Андижон"га қарши баҳс соат 16:30да бошланади. Мазкур беллашувда ҳам мухлислар қизиқарли қарама-қаршилик гувоҳига айланса ажаб эмас. Чунки ҳар иккала жамоа ҳам бор кучи билан ҳаракат қилади, қолаверса, водийдаги ўйинларда стадион доим ишқибозлар билан тўлган бўлади. Шунингдек, эртага Андижонда мавсумнинг очилиш учрашуви бўлишини ҳам унутмаслик лозим.



РАҚИБ ҲАҚИДА
"Андижон" олий лигада ўз ўрнига эга клублардан ҳисобланади. Рақиб ўтган мавсумни 13-ўринда тугатди. Ушбу кўрсаткич клуб раҳбариятига маъқул келмаган кўринади, жамоа янги мавсумни янги бош мураббий бошчилигида бошлади. "Андижон"га Бахтиёр Ашурматов бош мураббий этиб тайинланди. Олий лиганинг илк учрашувини "Пахтакор"га қарши ўтказган андижонликлар 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйишди. Бу ўйинда "Андижон" қуйидаги таркибда ҳаракат қилди:  

"Андижон": Хуршид Хўжаев, Даврон Турсунов, Азамат Исроилов, Иқбол Бобохонов, Иброҳим Отахонов (Неманья Йованович, 49), Алишер Шоғуломов, Отабек Валижонов, Фарҳод Бекмуродов (Ғулом Ўрунов, 53), Жавлон Гусейнов, Иброҳим Раҳимов (Исломбек Исоқжонов, 64), Роббим Ҳасанов.

"Пахтакор"га қарши баҳсда меҳмонлар таркибида 9 нафар янги футболчи ҳаракат қилди. Булар - Хуршид Хўжаев, Азамат Исроилов, Неманья Йованович, Алишер Шоғуломов, Отабек Валижонов, Ғулом Ўрунов, Иброҳим Раҳимов, Исломбек Исоқжонов ва Роббим Ҳасанов.



ЎЗАРО ЎЙИНЛАР ҲАҚИДА
Жамоалар шу пайтгача миллий чемпионатда ўзаро 18 марта тўқнаш келишган. Устунлик асосан "Локомотив" томонида. Тошкентликлар 11та ўйинда ғолиб бўлишган, уч бор дуранг ўйнаб, тўрт марта мағлубиятга учрашган. Тўплар нисбати ҳам "Локо" фойдасига: 31-19. Ўтган йил Андижонда бўлиб ўтган беллашувда "Локомотив" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганди. Ўйин қайдномаси қуйидагича:

Олий лига-2015. 23-тур. 25 сентябрь
АНДИЖОН - ЛОКОМОТИВ - 1:2 (0:0)


Ҳакам: Илгиз Танташев - 8,5
Голлар
: 0:1 - Тимур Кападзе, 56. 0:2 - Санжар Шоаҳмедов, 71. 1:2 - Анвар Бердиев (пенальти, 81).

"Андижон": Мошняга, Ҳусанов, Турсунов, Бобохонов, Отахонов, Жадигеров (Асқаралиев, 61), Абдуллаев (Абдуқодиров, 75), Бердиев, Аъзамов (Жумабоев, 41), Гусейнов, Алимов.
"Локомотив": Нестеров, Абдухолиқов (Бикмаев, 53), Тўраев, Ҳасанов, Мустафоев, Кападзе, Тўхтахўжаев (Муллажонов, 77), Шоаҳмедов, Алибоев, Яничич, Ҳасанов (Зотеев, 86).

Андижонда бўлиб ўтган охирги бешта учрашувнинг тўрттасида "Локомотив" ғалаба билан қайтган, фақат бир бор майдон эгалари зафар қучишган.



ҲАКАМ ҲАҚИДА
"Андижон" - "Локомотив" баҳсини Рустам Бобомуродов бошқариб боради. Унга қанотларда Обид Жумаев билан Алишер Усмонов ёрдам беришади. Навоийлик ҳакам ўтган йил "Локомотив"нинг 4та ўйинини бошқарган ва барчасида "темирйўлчилар" ғалаба қозонишган: "Сўғдиёна" - "Локомотив" 1:3, "Нефтчи" - "Локомотив" 1:2, "Локомотив" - "Бухоро" 2:0, "Навбаҳор" - "Локомотив" 2:3.

Бобомуродов ўтган йил "Андижон" иштирокидаги битта баҳсни бошқарган: "Андижон" - "Олмалиқ" 2:4.



"Локомотив" матбуот хизмати.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика